Чуст тумани Халқаро пресс-клуб нигоҳида

Чуст туманида шу йилнинг ҳозирги пайтига қадар улкан ишлар амалга оширилди. Бунда асосида аҳолини иш билан банд қилиш, қамбағалчиликни олдини олиш, минглаб эҳтиёжманд оилаларни даромадли қилишни кўзга тутган иссиқохона ва томорқа кооперацияларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди. Бугун бу ишларнинг натижалари кўзга ташланмоқда.
 
 
Амалга оширилган ишларни, Наманган тажрибасини Ўзбекистонга оммалаштиришда Халқаро Пресс-клубнинг Наманганганга икки кунлик сафари муҳим аҳамиятга эга.
Бугунги лавҳалар бошқа шаҳар ва туманлар ҳақида бўлади.
 
 
Хозиргача Чустда амалга оширилган ишлар хронологияси
04.05.2020 
Чустда фойдаланилмай келган ерларга сув чиқарилиб, ўзлаштириш бошланмоқда
Суғориладиган майдонларда 2-3 мартадан ҳосил олиш, фойдаланишдан чиққан ерларни ўзлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Наманган бўйича 2020 йил давомида 10 минг гектар сувсизлги боис фойдаланилмай келган майдонни насослар ёрдамида сув келтириш ёки ер ости сув қудуқлари қазиш орқали ўзлаштириш бошланди.
 
 
27.04.2020
Чустда қиймати 49 миллион долларлик янги лойиҳанинг тамал тоши қўйилди.
Чустнон-Дўсларобод маҳалласида “Namangan sement” корхонасининг иккинчи ишлаб чиқариш линияси қурилиши бошланди.
2021 йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган линияда 250 дан зиёд янги иш ўрни яратилади. 
 
***
17.04.2020
Чустда барпо этилаётган 45 гектар интенсив боғ ёш оилаларга бўлиб берилади
Чустнон маҳалласида замонавий суғориш тизимига эга интенсив боғлар пайдо бўлмоқда.
45 гектар майдон ўзлаштирилиб, бу ерга ток, ўрик ва бодом кўчатлари экилди.
 
 
Чуст туманидаги сувсиз далаларда ер ости сувларига қудуқ бурғулаш ишлари бошланди
Давлат дастури доирасида 6 та 300 мм диаметрда ер ости сувларига қудуқ бурғулаш кўзда тутилган. Шунингдек маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан яна қўшимча 6 та шундай қудуқ бурғуланади
Чуқурлиги 120 метрдан 180 метргача борадиган бу қудуқларнинг ишга туширилиши билан, тумандаги 800 гектарга яқин майдонда сув таъминоти йўлга қўйилади.
 
Анвар Икрамов,
Vodiymedia.uz ахборот портали бош муҳаррири

Биз Twitterда