Чигиртка офати Ўзбекистонга ҳам кириб келди. ФВВ унга қарши жиддий кураш бошлади

Чигиртка офати Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Нурота давлат ўрмон хўжалиги Сентопсой бўлими ер майдонларида Нурота, Томди, Учқудуқ ва илмий марказ томонидан экилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (ошқовоқ, тарвуз, лавлаги.....) экинларини чигиртка босиб кетган.
Қариялар “ўт, сув  балоси билан бирга чигиртка балосида ўзи  асрасин” дея дуо қилишарди. 2020 йилнинг яна бир офатида, Аллоҳимнинг ўзи асрасин, деб ёзади журналист-эколог Наргис Қосимова  ekologuz каналида.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зарарли чигирткаларга қарши чоралар кучайтирилмоқда. Жойларда 597,9 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилиши бошланган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
 
3 июн ҳолатига, республика бўйича зарарли чигирткаларнинг 327,4 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган. Шунингдек, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 397 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар захираси яратилган.
 
 
Ушбу тадбирларга 500 дан ортиқ махсус техникалар ва 700 нафардан ортиқ ишчилар жалб қилинган.
Яна бир муҳим жиҳат бу ишлар қўшни давлатлар - Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Биз Twitterда