Наманган вилояти Чортоқ тумани Боғистон қишлоғида Биби Наима зиёратгоҳи жойлашган.
Ривоятларга кўра, авлиё Султон Увайс Қараний онаси Биби Наима билан шу қишлоқда яшаганлар. Одамлар Султон Увайсни зиёрат қилгани келганларида у киши “Мендан олдин пиримиз – онамизни зиёрат қилинглар, чунки пир – ҳаёт демакдир”, дер эканлар.
Ушбу манзилда Биби Наима хотирасига бағишлаб уларнинг қабри устига 2000 йили мақбара қурилган. Атрофи ободонлаштирилиб, зиёратчилар учун зарур шароит яратилган. Муқаддас қадамжода намозхона, қурбонлик қилиш жойи, салқин айвонлар барпо этилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар, ЎзА