Ҳокимларни халқ сайлашини сўралган петиция 10 мингдан ортиқ овоз тўплади!

Ўзбекистонда ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш ҳақидаги петиция Mening Fikrim порталида 10 мингдан ортиқ овоз тўпладиЭнди у парламентга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин.
 
 
Петиция муаллифининг ёзишича, ҳар бир туман ёки шаҳардан белгиланган миқдорда номзод танлаб, уларнинг энг маъқулини сайлов ўтказиш йўли билан сайлаш керак. Сайланган ҳоким ишини баҳолашни эса яна ўша халқ зиммасида қолдириш мақсадга мувофиқ. Бу борада алоҳида қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш зарур.

Биз Twitterда