Наманганда Туркия билан ҳамкорликда замонавий тиббиёт маркази барпо этилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 3 июнь куни туркиялик инвесторлар ва молиявий консультантлар гуруҳини қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
 
Учрашув чоғида “Медик сервис” МЧЖ билан туркиялик сармоядорлар ҳамкорлигида Наманган шаҳрида барпо этиладиган замонавий тиббиёт маркази лойиҳаси муҳокама қилинди.
Умумий лойиҳа қиймати 28 миллион долларни ташкил этадиган 700 ўринли мазкур  марказ 36 йўналишда хизмат кўрсатадиган йирик тиббиёт мажмуасига айланади.

Биз Twitterда