Асаджон Хўжаев АОКА директори этиб тайинланди

Асаджон Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор этиб тайинланди.
 
 
У 2020 йил январида буён АОКА раҳбарлик қилиб келаётган Дилшод Саиджонов ўрнини эгаллади.
2018 йил ноябридан бу даврга қадар эса ушбу ташкилотга Комилжон Алламжонов раҳбарлик қилган.  Бундан аввал эса Комилжон Исмоилович 2017-2018 йилларда президент матбуот котиб вазифасида ишлаган. У бу лавозимни ўша пайтда АОКА кеча раҳбар этиб тайинланган Асаджон Ходжаевдан қабул қилиб олганди.
Асаджон Озодбекович Хўжаев 1970 йилнинг 3 сентябрида Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида таваллуд топган. 1993 йилда Тошкент Алоқа институтини, 2001 йилда Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича муҳандис-алоқачи, иқтисод магистри.
1995-2001 йилларда Ўзбекистон республикаси Алоқа вазирлиги, Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги марказий аппаратида ишлаган.
2001-2003 йилларда “Ўзбекистон почтаси” давлат акционерлик компанияси, “Узинфоком” маркази директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.
Асаджон Хўжаев 2003–2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлигини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Асаджон Хўжаев 2004–2011 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори, 2012-2017 йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори, Ўзбекистон Республикаси бош вазири аппарати мудири бўлган.
У У 2017 йилнинг мартидан августигача Ўзбекистон Республикаси президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот хизмати раҳбари бўлган. Кейинроқ Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари, 2018 йил август ойидан Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори лавозимларида фаолият кўрсатган. У 2019 йилнинг ноябрида Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Асаджон Озодбековичга янги лавозимда омад ва зафарлар тилаймиз.

Биз Twitterда