Мақола топилди: 50 та

1.Тадбиркор – юрт таянчи

Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш кераклигини таъкидлади.

 


2.179 киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 179 кишини Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.


3.Жанубий Корея президентининг ишдан олинишига сабаб бўлган дугонасининг қизи қамоққа олинди

Чон Ю Ранинг онаси Цой Сун Сил Жанубий Кореянинг президентининг яқин дугонаси бўлганлигидан фойдаланиб, катта корпорациялардан йирик миқдорда пул талаб қилгани ҳамда давлатнинг сиёсий қарорларига таъсир ўтказишга урингани айбловлари билан қамоққа олинганди. 


4.Мустақил Ватанимизнинг ишончли ҳимоячилари

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 13 январь куни Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 25 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. 


5.Юртимизда тўртта янги эркин иқтисодий зоналар ташкил этилади

Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг ишлаб чиқариш ҳамда ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш ўринлари ташкил этиш учун эркин иқтисодий зоналар ташкил этилади.


6.Обама Россияга қарши санкцияларни Украина туфайли узайтирди

АҚШ президенти  Барак Обама жума куни Россияга нисбатан Қрим ва Украинадаги вазият туфайли 2014 йил мартидан эътиборан қўлланила бошланган санкцияларни бир йилга узайтирди. 


7.Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак

Энг асосий устувор вазифа – «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга ошириш, «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишдан иборат. 


8.Наманганда Ислом Каримов номи қайси кўчага берилади?

Шаҳарнинг асосий, энг марказий кўчаларидан бири Ҳамроҳ кўчаси деб аталади. Аввалда Охунбобоев номли кўча деб юритиларди. Бу кўчага берилган янги ном аҳоли ўртасида кенг ёйилмади.


9.Ўзбекистон Қимматли қоғозлар марказига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига янги раҳбар тайинланди.


10.Наманганда ҳоким, прокурор ва ИББ бошлиғи маҳаллий кенгаш олдида ҳисоб берди

Ҳисоботларда бюджет маблағларини талон-тарож қилиш, коммунал хизмат идоралари фаолиятидаги камчиликлар,нафақа, моддий ёрдам пули тайинлаш ва тўлаш, корхона, ташкилот, муассасаларда иш ҳақидан бўлган қарздорлик, бандлик дастури ижроси, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги камчиликлар қайд этилди.


11.Ҳокимларнинг виртуал қабулхонаси иш бошлаб ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасига эга бўладиган пайт келди

 Президентимизнинг “Facebook” ижтимоий тармоғида ўз саҳифаси мавжуд.  Балки вазирлар ва ҳокимлар ҳам ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларига эга бўладиган пайт келмадимикан?


12.Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурини тасдиқлади

Қисқа вақт ичида «Давлат хизмати тўғрисида», «Давлат ва хусусий шерикчилик тўғрисида», «Давлат харидлари тўғрисида», «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Жамоат назорати тўғрисида», «Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ва «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.


13.Ўзбекистон кейинги беш йилда: Фармонга шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонига шарҳ.

14.Танқидий таҳлил – самарадорлик омили

Наманган шаҳрида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги VIII Пленуми бўлиб ўтди.


15.Лаб бўёғи учун жазога лойиқ эмасман!

Бу можарода барча айбни бўйнига олган Норвегия терма жамоаси шифокори Фредрик Бендиксен истеъфо берди. Чунки айнан у Йохаугга лабларга сурталувчи фойдали бўёқни тавсия этганди. Унинг таркибидан эса таъқиқланган моддалар чиққан.


Биз Twitterда