Мақола топилди: 37 та

1.Тинчликнинг буюк ҳимоячиси

Бу йилги сентябрь ғариброқ келди. Олтин нисбати берилувчи фаслнинг ҳароратию шашти кўзга кўринмади... 
 


2.Наманганда "Дамас"лар камайиши кимларга малол келди?

Кейинги пайтларда «Дамас»чилар дастидан Наманган кўчаларида қатнов чидаб бўлмас даражада издан чиқди. Ўзи хон, кўланкаси майдон «Дамас» соҳиблари  битта-яримта юриб турган автобусларни-да маршрутдан «сиқиб» чиқара бошлаган эдилар.


3.Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак

Энг асосий устувор вазифа – «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга ошириш, «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишдан иборат. 


4.Ахборот хизматлари ва миллий веб-сайтларнинг ўзаро ҳамкорлиги

Бугунги кунда мамлакатимиз интернет тармоғида фаолият кўрсатаётган веб-сайтларнинг аксарияти ахборотни шакллантириш ва тарқатиш характеридаги медиа тузилмалардир. "Uz" доменида 30 мингга яқин веб-сайт бўлиб, уларнинг 395 таси интернет оммавий ахборот воситаси сифатида фаолият кўрсатмоқда. 


5.Мирзиёевнинг илк китоби чоп этилди

Шавкат Мирзиёевнинг "Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак" номли  китоби "Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилди.


6.Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!

Бугун, ватанпарвар, юртсевар Исмат Хушевнинг туғилган куни! Табрикларнинг кети узилмаётгани тайин. Барча эзгу фикрларга қўшилган ҳолда, Исмат акага бу таваллуд айёми Ўзбекистондан ташқарида қутланаётган сўнггиси бўлишини, келгуси йили 60 йиллик юбилейларини Тошкентда ўтказишни, бизга хизматда бўлиш насиб этишини тилаб қоламиз.


7.Мирзиёев Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармонни имзолади
Президент Шавкант Мирзиёев "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"  фармон имзолади.

8.Ўзбекистон кейинги беш йилда: Фармонга шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонига шарҳ.

9.ЎЗ ЮРТИДА ЯШАМОҚ – БУ БАХТ! Адашган йигит ўкинчномаси
Аммо, афсус, шайтонга учдим, Соя солди ҳирсим зиёга. Ҳаёт учун пул мазмун билдим, Хориж эллар кирди рўёга.

10.Радиобошловчи Ваҳобиддин Зиё бир юмалаб хонандага айланиб қолганми?

 Бир соҳа вакилининг бошқа соҳага ўтиши баъзиларнинг энсасини қотиради. Бу ҳамма соҳага тегишли, албатта. Ваҳобиддин Зиёни радиобошловчиликдан кутилмаганда хонандага айланиб қолгани кўпчиликни таажжубга солди. 


11.Бугун фойдаси тегмайдиган ҳеч бўлмаса зарар бермасин!

Баъзи еб ётишга ўрганганлар учун, давлатнинг ичига кириб олган ҳаром қуртлар учун халқ учун ишлаш, инсонларнинг қонуний ҳуқуқларини тўла таъминлаб бериш ва бунинг учун қуруқ раҳмат билан кифояланиш оғир бўлиши табиий.


12.Ўзбек журналистлари учун касб ахлоқ кодекси ишлаб чиқилмоқда

Журналистлар касб тақозосига кўра барча соҳаларнинг ичига киради, маълумот олади, суриштирув ўтказади, ўз муносабатини билдиради, оммага тарқатади. Соҳалар ривожи, ислоҳотлар натижасини ёритиш билан бирга камчиликларни фош этади, айбдорларни танқид остига олади


13."Vodiyмedia"нинг азиз ўқувчиларига! Севимли сайтингиз энди – VODIYMEDIA.COM!

Сайтимиз ташкил этилиши арафасида асосий аудиториямиз Ўзбекистон ҳудуди бўлишини назарда тутгандик. Аммо бугун, Vodiyмedia жаҳоннинг юзга яқин мамлакатида ўз ўқувчисига эга бўлди. Буни эътиборга олган ҳолда, сайтни .com доменига ўтказишга, бундан буён VODIYMEDIA.COM сифатида фаолият юритишга қарор қилдик.


14.Ибратнинг ижодий фаолияти

Эрк идеалини тараннум этишда, маърифатпарварлик ғояларини тарғиб қилишда, ижтимоий муҳитга халқчиллик ва кузатувчанлик билан қарашда, мустамлака зулми туфайли кучайган иллатларни қоралашда Ибрат ўз замондошлари Муқимий, Фурқат ва Завқийларга ҳамфикр, маслакдош эди.


15.Ўзбекистоннинг Қозоғистонга чақируви: Минтақа лидерлиги кимнинг қўлида?

Ўзбекистоннинг минтақавий мавқесининг мустаҳкамланиши Марказий Осиёда иқтисодий ҳукмронликни алмашишига олиб келади. Бу инвестициялар ва бозорлар учун рақобатни кучайишига замин яратади.


Биз Twitterда