Мақола топилди: 22 та

1.Франция тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги фаолияти бўйича келишув ратификация қилинди

Бу келишув Франция тараққиёт агентлиги (AFD) ҳамда унинг тизимидаги “Иқтисодий ҳамкорликда кўмаклашиш ва иштирок этиш жамияти”нинг (Proparco) Ўзбекистон ҳудудидаги фаолиятини тартибга солади.


2.Бош вазир ўринбосарлари тайинланди

ПРЕЗИДЕНТ ЎЗБЕКИСТОН БОШ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРЛАРИНИ ТАЙИНЛАДИ.


3.Осмондан тушган бир миллиардни рад этган аёл

Ҳиндистоннинг Мератх шаҳрида яшовчи Шитал Ядав хатолик туфайли ўз ҳисоб рақамида пайдо бўлиб қолган бир миллиард рупияни (15 миллион доллар атрофида) нима қилиш борасида ёрдам кутмоқда. 


4.ХИТОЙ КОМПАРТИЯСИ ТОПШИРИҒИ АМАЛДА!

Хитой компартияси раҳбари Си Дзиньпиннинг 2014 йил октябридаги мамлакат футболини ривожлантиришни тезлатиш тўғрисидаги фармонидан сўнг қисқа вақт ичида Хитой клублари ўз сафларига Тевес, Оскар, Халк, Оби Микель, Аҳмедов каби футболчиларни қўшиб олишди. 


5.Шукрулло Исроилов концерти қачон бўлишини маълум қилди

“Истиқлол” санъат саройида ўтказилиши режалаштирилган шоу кечаси аския ишқибозлари учун ҳақиқий совға бўлади. 


6.Куёвини ўзига бош маслаҳатчи қилган Трапм қизига ҳам Оқ уйдан иш бермоқчи

Қизим жуда қобилиятли инсон, киши ўзида мужассам қилиши мумкин бўлган барча ижобий хислатларга эга. 


7.Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурини тасдиқлади

Қисқа вақт ичида «Давлат хизмати тўғрисида», «Давлат ва хусусий шерикчилик тўғрисида», «Давлат харидлари тўғрисида», «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Жамоат назорати тўғрисида», «Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ва «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.


8.Анатолий Тимошук футболчилик фаолиятини якунлади

Узоқ йиллик фаолиятида давомида Анатолий “Волинь”, “Шахтёр”, “Зенит”, “Бавария” ва “Қайрат” клубларида тўп сурди. Чемпионлар лигаси (2012/13), УЕФА кубоги (2007/08) мусобақалари бош совринларини қўлга киритди Уч карра Украина чемпиони (2001/02, 2004/05, 2005/06) ва кубоги (2000/01, 2001/02, 2003/04) соҳибига айланди. Икки марта Россия (2007, 2014/15) ва Германия (2009/10, 2012/13) чемпионатларида ғолиб бўлди.


9.Шимолий Корея давлат раҳбарининг акаси ушбу мамлакатга босим ўтказиш учун ўлдирилдими?

Малайзия полицияси мамлакат аэропортларидан бирида КХДР фуқароси, Шимолий Кореянинг мутлоқ раҳбари Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Нам ўлдирилганини тасдиқлади


10.10 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилади ва унда Ислом Каримовнинг сурати бўлиши эҳтимоли юқори!

Айни пайтда миллий валютанинг энг йирик номинали 5000 сўмни ташкил этиб, у 2013 йилнинг 1 июлида муомалага чиқарилган. Бунга қадар эса 2001 йилда 1000, 1999 йилда 500, 1997 йилда 200 сўмлик банкноталар муомалага киритилган.


11.Наманган туманига янги ҳоким тайинланди

Шу йил 23 февраль куни халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ХХVII сессияси бўлиб ўтди.


12.Жанубий Корея Конституцион суди президент Пак Кин Хе импичментини тасдиқлади

Импичмент туфайли у собиқ президентларга бериладиган бир қатор имтиёзлардан маҳрум этилди. 10 минг долларни ташкил этувчи умбрбодий нафақа, уч ёрдамчи, шахсий ҳайдовчи ва бепул тиббий хизматга эга бўлмайди. Шунингдек, кўзда тутилганидек, 10 йил эмас, 5 йил мобайнида унга қўриқчилар берилади.


13.Шварценеггер сенатор бўлиб,  Трампни ағдармоқчи

Айни пайтда Америка президенти Дональд Трамп ва актёр ўртасидаги қарама-қаршилик ўзининг кульминацион нуқтасига чиқиб бормоқда. Ҳар икки томон бир-бирини танқид қилишдан чарчамаяпти. Шварценеггер амалдаги президентнинг олиб бораётган сиёсатга қарши платформа таклиф этиб, натижада уни “тахт”дан ағдаришни мақсад қилган.


14.Қозоғистон Президентининг ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби Владимир Жумаканов Тошкентда музокара ўтказди

Икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва давлат муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтган музокаралар чоғида барқарорлик ва хавфсизликка рахна соладиган замонавий таҳдид ва хатарларга, диний экстремизм, терроризм, ноқонуний миграция ва бошқа хавфларга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. 


15.Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқди. Қиролича ҳужжатга қонун кучини берди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Brexit жараёнини бошлашни кўзда тутувчи ҳужжатга қонуний куч ато этиб, уни тасдиқлади. Бу ҳақда Британия парламенти Палаталар йиғини спикери маълум қилди.  


Биз Twitterда