Мақола топилди: 15 та

1.Наманганда "Дамас"лар камайиши кимларга малол келди?

Кейинги пайтларда «Дамас»чилар дастидан Наманган кўчаларида қатнов чидаб бўлмас даражада издан чиқди. Ўзи хон, кўланкаси майдон «Дамас» соҳиблари  битта-яримта юриб турган автобусларни-да маршрутдан «сиқиб» чиқара бошлаган эдилар.


2.Америкалик Аҳмадбой қамоқда катта бизнесни йўлга қўйди!

“Менда айб йўқ, мени кечиринглар. Бу йўлнинг охири йўқлигини билардим. Одамлар ўзлари менга пул олиб келиб беришаверди” 


3."Реал"нинг 40 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига "Севилья" чек қўйди

“Реал” барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда мағлубиятсиз ўйинлар сони бўйича “Барселона” рекордини янгилаганди.  Ҳозирга қадар ҳеч бир клуб 40 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия соҳиби бўлмаган.


4.Ким беради-ё "Терминал"ни-ё...

Айниқса, солиқчи Рустам Абдуқодиров деганлари устомон чиқиб қолди. Ортга қайтаётганимизда машинамиз ўрнидан қўзғолар экан, “пурмаъно” таклифлари ижобат бўлмаганидан куйинган шоввоз эшикни шартта очиб, бир боғлам пулни қўлимга тутқазмоқчи бўлди. 


5.ШЕЪРИЯТ  ГАМЛЕТИ!

28 март - УСТОЗ РАУФ ПАРФИ ВАФОТ ЭТГАН КУН. Мен ўша кунга қадар Рауф Парфини билмасдим. Ўзини  ҳеч кўрмаган, бирор марта шеърини  ўқимагандим. Талабалар катта қизиқиш ва энтикиш билан кутиб олаётганларига қараганда, уни танимаслик, ўқимаслик кечирилмас ҳодиса эди.


6.Божхонада 16,5 миллиардлик товар-моддий бойликлар мусодара қилинди

“Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириб, тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очди. 


7.Иштони йўқ тиззаси йиртиққа кулади-да! "Озодлик"нинг устидагиларга мактуб!

мингларча ўсмир қилган жинояти учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган АҚШдек давлатнинг конгресси томонидан молиялаштирилаётган “Озодлик” Наманганда икки ўқувчи ўртасида муштлашув бўлибди деб, сенсация яратишга уринса кулгили чиқаркан!


8.Келинга келган совчилар

Лайлонинг келинойиси “ўта замонавий” хонадоннинг қизи эди. Унга севиб уйланган акаси ваъдасида туриб тўйдан сўнг хотинининг ўзи истагандек кийинишига умуман қаршилик қилмади.


9.Замонга ҳамоҳанглик – давр талаби

Мазкур тадбирни айнан Фарғонада ташкил этилганлиги учун ташаккур билдирамиз,- дейди таниқли журналист Муҳаммаджон Обидов.- Бу каби тренинглар жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, оммавий ахборот воситалари вакилларининг профессионаллик даражасини оширишга хизмат қилади.


10.Наманганда қиймати 1 миллиард 700 миллион сўмлик салкам 9 килограмм тилла тақинчоқ контрабандаси олди олинди

МХХ Наманган вилоят бошқармаси томонидан қўшни Қирғизистондан олиб ўтишга уринилган қиймати 1 миллиард 700 миллион сўмлик тилла тақинчоқ контрабандаси олди олинди.


11.Чириган Наманганнинг картошкасими ёки "Озодлик"нинг журналистикаси?

Бу ОАВ деб аталмиш тарғибот машиналарининг асосий истаги “Демократия ҳамда инсон ҳуқуқлари” деган шиорлар билан АҚШнинг чизиғидан юрмаган давлатлар ичида жамиятни бузишга уриниш экани дунёнинг кўплаб мамлакатларида очиқ эътироф этиб келинади.


12.Депутатдан бугуннинг гапи: Тўй ташвиш келтирмасин!

Айрим йигитларимизнинг қайнонаси қилган сарполардан айб топаётгани, ҳатто ички кийимларни танлатиб, қимматбаҳосидан сотиб олдириб кияётгани ундан-да ачинарли ҳол.


13.АҚШ манфаатига хизмат қилаётган Навбаҳор Имомовага кенг жой бераётган ЎзА, "Озодлик" билан "ҳамкорлик меморандуми"ни қачон имзолайди?

қачондан бери ҳаттоки Ўзбекистон ҳудудида ҳам Ўзбекистон манфаатларини бир тийинга олмайдиган, АҚШ манфаатини ҳимоя қилишни ўзига мақсад билган нашр ходимига бундай эътибор пайдо бўлди?


14.Ғалладан бўшаган майдонга ўт ёқишнинг оқибатлари

2017 йилда Наманган вилоятида ғалладан бўшаган майдон ҳамда сомонни ёқиш бўйича 13 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан салкам 7,5 миллион сўм атрофида маъмурий жарима қўлланилган.


15.Наманганда Саломатлик Тарғиботи Кунлари

Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишлаб ўтказилаётган «Саломатликни тарғиб қилиш кунлари” давом этмоқда.


Биз Twitterда