Мақола топилди: 24 та

1.Ака-ука Синдоровлар шахмат бўйича чемпионликни қўлга киритди

Ўн икки ёшгача ўғил болалар баҳсида пойтахтлик Жавоҳир Синдоровга тенг келадиган рақиб топилмади. Ўн ёшгача ўғил болалар мусобақасида тошкентлик Исломбек Синдоров ва самарқандлик Акобирхон Сайдалиев саккиз очкодан жамғарди. Қўшимча кўрсаткичлар бўйича Исломбек ғолиб, деб топилди.


2.Россиядаги халқаро турнирда Феруз Тўхтаевга тенг келадиган курашчи топилмади!

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россияда ўтган халқаро турнирда иккита медални қўлга киритди. 


3.Бектемир-шоу кўрамиз: 2017 йилги бокс бўйича Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилади!

Рио-2016 Олимпиадасида тасодиф туфайли олтин медални қўлдан бой берган Бектемир Мелиқўзиев ўз мухлислари кўз ўнгида янги зафар достони битиши аниқ!  Рақибларига Худонинг раҳми келсин!


4.Осиёга карате дарси берди наманганлик Сарвар!

Осиё қитъасининг сараланган каратэ усталари баҳслашган мусобақада 67 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан Сарвар Муродиллаев рақибларини катта устунлик билан доғда қолдириб, ғолиблик шоҳсупанинг энг юқори поғонасида эътироф этилди.


5.Сарвиноз Қурбонбоева – халқаро гроссмейстер!

Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ иқтидорли шахматчимиз Сарвиноз Қурбонбоевага халқаро гроссмейстер унвони берилганини эълон қилди. 


6.Бокс мухлислари хотиржам бўлишсин, "Рио"чилар ўрнини "Токио"чилар шиддат билан эгаллашмоқда!

Навбатдаги 2020 йилги Токио олимпидасида ҳам бу мақомни ушлаб қолиш учун бизда жуда катта имкониятлар мавжуд. Бунинг ўсиб келаётган ёшларимиз исботлашмоқда.


7.Миллий қадриятларимиз акс этган сайил

ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгашининг “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” фаоллари айни шу мақсадни қўллаб-қувватлаган ҳолда Наврўз арафасида хайрли ташаббусни илгари сурди.


8.Ўзбекистон чемпионатида Наманган таэквондочилари 19 та олтин медаль билан биринчи бўлди!

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида таэквондо ITF бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган 600 нафардан зиёд ўғил-қиз ғолиблик учун татамига тушдилар.


9.Дунёнинг энг кучли машина ювувчиси: ўзбекистонлик Шер Мамазулунов кикбоксда жаҳон чемпиони бўлди!

Ўзбекистонлик Шер Мамазулунов, Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилган TNA қоидалари бўйича X жаҳон кикбокс чемпионатида зафар қучиб, олтин медални қўлга киритди.


10."Исломиада"да биринчи тарихий олтин медални қўлга киритдик! Турк каратечи Садриддин Сайматов зарбаларига дош беролмади!

ўзбекистонлик каратечимиз, Осиё чемпиони ҳамда талабалар ўртасида жаҳон чемпиони, 19 ёшли Садриддин Сайматов туркиялик донгдор рақиби, Европа чемпиони Айкут Қояни 4:2 ҳисобида мағлуб этди


11.42 ёшли ОКСАНА ЧУСОВИТИНА Ислом Ҳамжиҳатлик Ўйинларида Ўзбекистонга навбатдаги, олтинчи олтин медални туҳфа этди!

Бугун 42 ёшли афсонавий гимнастикачимиз, Олимпиада чемпиони, етти бор Олимпиада ўйинлари иштирокчиси сифатида рекордлар китобига кирган Оксана Чусовитина яна ўзининг тенгсиз эканини исботлаб, олтинчи олтин медални қўлга киритди.


12.Жаҳоннинг барча энг кучлилари четлатилган оғир атлетика жаҳон чемпионатида иштирок этиш бизга керакми?

Эркак бўлмаганлар эса лозим кийиб кашта тиксин, Руслан Нуриддиновдек паҳлавонлар қаршисига чиқиб беллашаман демасин!


13.Ўзбек бокси тарихидаги энг муваффақиятли чемпионат ҳам мухлисларни қониқтирмади. Биз бокс давлатига айландик!

Бугун "мен Ҳасанбойман, Шаҳрамман, Фазлиддинман, Бектемирман" деб юрган болачаларни кўрганда, боксчиларимиз қўлга киритган ютуқларнинг миллий ғурур ва ифтихорни шакллантиришдаги ўрнини ҳис қиламиз.


14.Бугун 10 сентябрь, эфиопиялик югурувчи Бикила ялангоёқ Рим Олимпиадасида ғолиб бўлган кун...

Римнинг қайноқ асфальт йўлларида 42 километрдан ошиқ масофани югурмоқчи бўлган африкалик спортчини мазах қилмаган қолмаганди. Бироқ...


15.Мустақил Ўзбекистонни дунёга энг кўп танитган бокс бўлди

дунёнинг исталган нуқтасига бориб “Ўзбекистон деганда хаёлингизга келадиган учта сўз қайсилар?” деган саволни беринг, ҳар қандай уч сўздан бири бокс бўлади


Биз Twitterда