Мақола топилди: 70 та

1.Ҳар бир гектар майдонга 5 та янги иш ўрни: Наманган тажрибаси Ўзбекистонда бандлик муаммосини ҳал этади!

Косонсой тумани ҳокими Баҳодир Юсуповнинг  фермер хўжаликларида ҳар гектарига 5 тадан иш ўринлари яратиш бўйича берган таклифи инобатга олиниб, ушбу туман мисолида фермер хўжаликлари ҳар гектар майдонга 5 нафар ишчини ишга қабул қилишига қарор қилинди. 


2.Мактабда АКТ билимлари пастлигининг сабаби нимада?

Ўқитувчи-педагоглар ўқувчиларга ахборот соҳасига доир зарур кўрсатмаларни етарлича беролмаяпти. Уларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асослари ҳақида мукаммал билимга эга эмаслиги соҳада турли камчиликларни келтириб чиқармоқда.


3.Танишинг янги сенатор: Шукрулло Бобоев!

Халқ депутатлари Тошкент вилоя­ти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.


4.Тошкентда Ўзбекистондаги тинчлик ва миллатлараро тотувлик масалаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди

Ўзбекистон Фанлар академиясида Республика Байналмилал маданият марказининг 25 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон мустақиллиги – миллатлараро муносабатлар ривожида янги давр» мавзуидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.


5.Олий Бош Қўмондон Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди

Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 26 январь куни Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди.


6.Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Ташкилотчиликни уддалолмаган масалага янгича ёндашмаётган ҳоким ўрнига Когон шаҳрини бошқариб келаётган Ихтиёр Фармонов Бухоро шаҳар ҳокими этиб тайинланди.


7.Ўзбекистон ҳаво йўллари: мустақил мамлакатнинг мустаҳкам қанотлари

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”: мустақил мамлакатнинг мустаҳкам қанотлари. Тошкентда 28 январь куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди,


8.Эркинжон Турдимов 10 кунда қайта сенатор этиб сайланди

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги сабабли Эркинжон Турдимов сенаторликдан кетганди. Орадан ўн кун ўтиб, 27 январда у яна Сенат аъзолигига сайланди. 


9.Парламент раҳбарларининг Наманганга сафари тафсилотлари аниқ бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Мўйдинхонович Исмоилов ва Олий Сенат Раиси Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Наманганда ўрганиш олиб боришади.


10.Депутатлар халқ билан очиқ мулоқотда

депутатлар томонидан учрашувларда фуқаролардан келиб тушаётган муаммоларнинг ижобий ва қонуний ҳал қилиниши жамиятимиз тараққиётига, фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилиши аниқ.


11.Мирзиёев маҳалла институтини такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.


12.Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди

Шу кунгача Пастдарғом тумани ҳокими сифатида фаолият юритиб келган Воҳид Раҳимов Акбар Шукуров ўрнини эгаллади.


13.Наманганда ҳоким, прокурор ва ИББ бошлиғи маҳаллий кенгаш олдида ҳисоб берди

Ҳисоботларда бюджет маблағларини талон-тарож қилиш, коммунал хизмат идоралари фаолиятидаги камчиликлар,нафақа, моддий ёрдам пули тайинлаш ва тўлаш, корхона, ташкилот, муассасаларда иш ҳақидан бўлган қарздорлик, бандлик дастури ижроси, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги камчиликлар қайд этилди.


14.Сирдарё вилояти Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Сессияда депутатлар вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг туман ҳокими вазифасига Мирзақулов Ботир Қозоқбоевич номзодини тайинлаш тўғрисидаги таклифини муҳокама этишди. Якунда ушбу номзод Мирзаобод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.


15.Самарқанд, Гулистон ва Бухорода янги сенаторлар сайланди

4 февраль куни Самарқанд ва Гулистон, кеча эса Бухоро шаҳрида давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайловини ўтказиш бўйича қўшма мажлислари бўлиб ўтди. Бу ҳақда марказий сайлов комиссия ахборот хизмати хабар берди.


Биз Twitterда