Мақола топилди: 16 та

1.ТИВ ҳудудларда консуллик бўлимларини очади

Президент Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни «Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлимларини очиш ва Термиз шаҳридаги консуллик бўлими фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади. 


2.Олти ой президентсиз қолган Австриянинг янги раҳбари қасамёд қилди

Бугун Австриянинг сайланган президенти Александер Ван дер Беллен мамлакат парламенти вакиллари иштирокида юртни ҳалол ва адолат билан бошқаришни таъкидлаган ҳолда қасамёд қилди.


3.Эркинжон Турдимов 10 кунда қайта сенатор этиб сайланди

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги сабабли Эркинжон Турдимов сенаторликдан кетганди. Орадан ўн кун ўтиб, 27 январда у яна Сенат аъзолигига сайланди. 


4.Бугун Туркманистонда сайлов – президентлик учун тўққиз номзод курашади!

Конституцияга 2016 йил сентябрида киритилган таҳрирлар натижасида президентлик ваколати 5 дан 7 йилга узайтирилиб, ёшга нисбатан чеклов ҳам олиб ташланган. Унга қадар номзоднинг ёши 70 дан ошмаслиги лозим эди.


5.Бугун Германияда янги президент сайланади

Германиялик таниқли қизиқчи, Партия сатирик партияси раҳбари Мартин Зоннеборн Қароқчилар партияси ёрдамида ўз отаси – 78 ёшли Энгельберт Зоннеборн номзодини илгари сурмоқда. Унинг сўзларига кўра, номзод "президентлик учун муносиб ёшда ", сайланган тақдирда "ихчамгина ёзги байрамлар ташкил этиш ва ўзи истаган мамлакатларга ташриф уюштириш имкониятига эга бўлади", ахир "отаси саёҳат қилишни жуда яхши кўради-да!",


6.Собитхон Турғунов Ўзбекистон Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди

Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонасига Собитхон Турғуновнинг раҳбар этиб тайинлангани бежизга эмас. Унинг бой меҳнат тажрибаси, фуқаролар ва давлат идоралари билан мулоқот қилишда ҳаётий малакага эга эканлиги асосий мезон бўлди


7."Камолот" тарбиячиси давомат учун жавоб беради. Уни таъминлай олмаган муассаса раҳбари эса ишдан кетади

Ўзбекистондаги мактабларда 1 март кунидан бошлаб «Камолот» тарбиячиси лавозими пайдо жорий этилиб, уларнинг асосий вазифаси ўқувчиларга дарсларни ўзлаштиришда ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг дарс қолдирмаслигини таъминлашдан иборатдир.


8.Қайга борсанг боравер, овора бўласан дегувчилар анча тийилиб қолишди
Ҳар қандай инсон қўрс ва қўпол муносабатни ҳеч қачон ёқламайди. Каттами, кичикми, қайси бир масалада бўлмасин боши қотган кишига энг аввало оддий инсоний муомала керак. Саломлашиб, навбат кутаётганларга разм соламан.

9.Боксда мағлуб бўлмаган Виталий Кличко сиёсатда "нок-аут" бўлиш арафасида: Унинг истеъфоси учун Киевда имзо йиғилмоқда

Виталий Кличко йил охирига қадар мэрлик лавозимидан кетиши мумкин. Боксдаги зафарли юришлари ташлаб, сиёсатга кирган Виталий мантиқсиз фикрларию, тутуруқсиз сўзлари туфайли кулгу нишонига аллақачон айланиб улгургани сир эмас.


10.Наманганда   3 нафар депутатнинг  ваколати муддатидан аввал тугатилди

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари таркибини қайта тузиш тўғрисидаги, 2-Поп, 22-Қўқумбой ва 36-Ғалча сайлов округидан депутатларнинг депутатлик ваколатини муддатидан илгари тўхтатиш ҳақидаги масалаларни кўриб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилдилар.


11.Президент раҳбарлигидаги видеоселектор йиғилиши: Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда маҳаллий раҳбарлардан масъулият талаб қилди

Аввало, маҳаллий раҳбарларнинг жойларда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаси ва экспортни кенгайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли жон бошига даромадлар ўсишини таъминлашга қаратилган ишларни ташкил қилиш ва уларнинг қатъий назоратини амалга ошириш борасидаги муҳим вазифалари белгиланди.


12.Бир нафар сенатор ва иккита қуйи палата депутатларининг ваколати муддатидан аввал тугатилди

2017 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов бошқарди. Бир нафар сенатор ва иккита қуйи палата депутатларининг ваколати муддатидан аввал тугатилди


13.Ваколати якунланаётган Алмазбек Атамбаев Тошкентга келмоқда. Сиёсий ўзгаришлар арафасидаги ташриф Қирғизистон учун муҳим аҳамиятга эга

Президент Атамбаевнинг президентлик ваколати бу йил ниҳоясига етади. 2017 йил 19 ноябрида Қирғизистонда президентлик сайловлари ўтказилади. Атамбаев иккинчи бор номзодини қўймаслиги ҳақида баёнот берган. Шу боис Тошкент ташрифи унинг президент сифатидаги Ўзбекистонга қилган сўнгги сафари бўлиши мумкин.


14.Ўзбекистон Ички ишлар вазири энди бир йилда икки марта Олий Мажлис Сенатига ҳисобот беради

Ўзбекистон Ички ишлар вазири энди бир йилда икки марта Олий Мажлис Сенатига ҳисобот беради. Вазирнинг ҳисоботи Ички ишлар органлари фаолияти, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларни қамраб олади.


15.Халқ таълим вазиридан ўқитувчиларга: Бор далага, деса, чопқиллаб чиқиб кетаверманг!

Биз қайси замонда яшаяпмиз? Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку.


Биз Twitterда