Мақола топилди: 35 та

1."Apple беш ёшлик қизчанинг ўлимига сабабчи!"

Айнан шу иддао билан техаслик эр-хотин Жеймс ва Бетани Модизетт Apple компаниясини судга берди.


2."ЗЕРОМАКС" ижрочи директори Миродил Жалолов озодликка чиқди

"Zeromax" компанияси ижрочи директори Миродил Жалолов озодликка чиқди. 


3.Анвар Икромов: СИЗГА АШЪОР БИТМАСДАН, КИМГА БИТАЙ, ЮРТБОШИМ!

Ислом Каримовнинг жойлари жаннатда бўлсин! Vodiymedia.uz раҳматли Юртбошимизнинг январь ойида туғилган кунлари эканини назарга олиб, бу ой давомида Ислом Каримовга бағишланган туркум материаллар бериб боришга қарор қилди. 


4.Ўзбекистонда пахтачилик фермерлари пахта экишга мажбур қилинмоқда!

“Пахтачилик фермери пахта экмасдан, Америкадаги фермерларга ўхшаб, мексикалик ёш болаларни ишлатиб тамаки экармиди?" демоқчимисиз?


5.Олти ой президентсиз қолган Австриянинг янги раҳбари қасамёд қилди

Бугун Австриянинг сайланган президенти Александер Ван дер Беллен мамлакат парламенти вакиллари иштирокида юртни ҳалол ва адолат билан бошқаришни таъкидлаган ҳолда қасамёд қилди.


6.Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!

Бугун, ватанпарвар, юртсевар Исмат Хушевнинг туғилган куни! Табрикларнинг кети узилмаётгани тайин. Барча эзгу фикрларга қўшилган ҳолда, Исмат акага бу таваллуд айёми Ўзбекистондан ташқарида қутланаётган сўнггиси бўлишини, келгуси йили 60 йиллик юбилейларини Тошкентда ўтказишни, бизга хизматда бўлиш насиб этишини тилаб қоламиз.


7.Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир

 "Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир", деб ёзган эди буюк шоиримиз Чўлпон бундан салкам бир аср олдин. Руминиядаги оммавий норозиликлар натижасида ҳукумат амнистия тўғрисидаги фармонни бекор қилди.


8.Махфий хизмат раҳбари Анқарага не юмуш билан борди?

Яқинда АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Майк Помпео Туркия раҳбарияти билан музоркаралар олиб бориш учун Анқарага келди. Бу Доналд Трамп маъмурияти юқори мартабали амалдорининг Туркияга биринчи ташрифи бўлди.


9.Қароқчилар ўрта асрларда қолган эмас, улар ҳамон мавжуд!

Айниқса Ҳинд океанининг Африка қитъасини ювиб турувчи ғарбий соҳилларида замонавий қароқчилар тўдалари жуда кўп топилади. Охирги йилларда сомалилик “денгиз ҳукмдорлари” анча донг таратишганди.


10.Жанубий Корея Конституцион суди президент Пак Кин Хе импичментини тасдиқлади

Импичмент туфайли у собиқ президентларга бериладиган бир қатор имтиёзлардан маҳрум этилди. 10 минг долларни ташкил этувчи умбрбодий нафақа, уч ёрдамчи, шахсий ҳайдовчи ва бепул тиббий хизматга эга бўлмайди. Шунингдек, кўзда тутилганидек, 10 йил эмас, 5 йил мобайнида унга қўриқчилар берилади.


11.Гиёҳвандликдан бошлари гаранглар жазо колонияларида ўзларига келишса ажабмас

Дарҳақиқат, аср вабоси деб ном олган гиёҳвандлик ва унинг савдоси билан шуғулланиш - ўта хатарли. Бундай жирканч ҳолатлар жамиятнинг эртасини ҳам хавф остида қолдириши эҳтимолдан йироқ эмас.


12.Назарбоев Мирзиёевга: Биз сизни жуда кутган эдик!

Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбари Шавкат  Мирзиёевнинг Оқ Ўрда қароргоҳида қабул қилди.  "Мен чин қалбимдан, биродарларча “қозоқ заминига хуш келибсиз” дейман. Биз сизни жуда кутган эдик. Бу сизнинг Қозоғистонга президент сифатидаги илк ташрифингиздир.


13.Атамбаев "Озодлик"ни туҳматлари учун судга берди! Судда ғолиб чиқса, унга тўланадиган тазминотни болалар онкологиясига ўтказиб беради!

Атамбаевнинг фикрича, улар "туҳматчилар ва ўлаксахўрлар". Шулар сабабли ўзининг онаси ва акаси вафот этганини ҳам айтиб ўтди Қирғизистон президенти.


14.Мусиқага ҳамоҳанг шеърият!

Ўзбек шеъриятининг ёрқин вакиласи Дилбар Ҳайдарова ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб, озар шеъриятининг мафтуни. Озарбайжоннинг академик шоири Бахтиёр Ваҳобзоданинг қатор шеърларини таржима қилган. “Бир олманинг икки юзи” таржимасини Ортиқ Отажонов маромига етказиб куйлаган ва бу қўшиқ ҳамон севимли.


15.ШЕЪРИЯТ  ГАМЛЕТИ!

28 март - УСТОЗ РАУФ ПАРФИ ВАФОТ ЭТГАН КУН. Мен ўша кунга қадар Рауф Парфини билмасдим. Ўзини  ҳеч кўрмаган, бирор марта шеърини  ўқимагандим. Талабалар катта қизиқиш ва энтикиш билан кутиб олаётганларига қараганда, уни танимаслик, ўқимаслик кечирилмас ҳодиса эди.


Биз Twitterда