Мақола топилди: 121 та

1.Генерал Дўстумни сиёсий майдондан чиқариб юборишдан ким манфаатдор?

Афғонистон вице-президенти, мамлакатдаги ўзбек жамоати етакчиси бўлмиш генерал Абдулрашид Дўстум мамлакатнинг айрим туманларга ўрнашиб олган Толибон кучларига қарши кураш коалициясига раҳбарлик қилиб келади. 


2.Одил Аҳмедов Хитойда: Адашган бизми ёки Одил?

Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг "Краснодар" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Хитойнинг "Шанхай СИПГ" жамоаси билан шартнома имзолади.


3.Товуқ йили нималарни олиб келади?

Ниҳоясига етаётган Маймун йили ўз ўрнини Товуқ йилига бўшатмоқда. 


4.Қонга беланган Истанбул: Янги йил кечасидаги терактда 39 киши ҳалок бўлди

Янги йил кечаси Истанбулдаги тунги клубда теракт содир этилди. Натижада 39 киши ҳалок бўлди.


5."ЮРАГИМНИНГ АРДОҒИСАН, ЖОН АНДИЖОНИМ..."

Бир ёш ўсмир йигит, Қорқиз кийимида шаҳар айланади, бошқаси унга гап отади, орада чучмал гап болалайди-да, оқибатда жондўст икки вилоятнинг йигитлари виртуал даҳанаки жангни бошлаб юборадилар..


6.Vodiymedia кашф этган "Бока Хуниорс" ўйинчиси "Навбаҳор" сафига қўшилди!

Vodiymedia Продюсерлик марказига янги йил арафасида эксклюзив интервью берган Аргентинанинг машҳур “Бока Хуниорс” жамоасида тўп сураётган Тоҳир Усмонов  “Агар “Навбаҳор”дан таклиф бўлганда, жон деб ўйнардим,” деб, Наманган жамоасида тўп суриш иштиёқи борлигини таъкидлаганди. 


7.Виллаш-Боаш Одил Аҳмедовга ишонади!

Янги клубида 24-рақамда ҳаракат қиладиган миллий терма жамоамиз сардори Оскар билан биргаликда “Шанхай СИПГ”  майдон марказига жавоб берадилар. Ҳужумда эса асосий вазифани Халк билан Элкесонлар бажаришади.


8.Ўзингизни ҳурмат қиласизми? Унда китоб ўқинг

Савол туғилади: нега энди бунга чора излаш керак? ...Ахир, ҳамма китобни шундоғам ўқиши керак эмасми?! Аксарият одамларнинг бадавлат бўлиш истагига ҳам китоб, билим, ақл орқали эришилади.  


9.ЁЗУВЧИ ХОҲЛАГАНИНИ ЁЗАДИМИ?

Сўнгги пайтларда “эротик адабиёт” (наҳотки одоб-аҳлоқ тарғиботини эротика сўзи билан бирликда ифодалаш мантиққа сиғса?) жанри остида нафақат бизнинг, балки бутун башар аҳлининг қадриятларига, одамийлик тамойилларига тамоман зид келувчи, шайтоний ҳисларнинг кўриниши муносабатларни ёритиш мисоллари ҳам учрамоқда.  


10.Ардоқдаги истеъдод: Зайнаб Ханларова -Ўзбекистон халқ артисти

Зайнаб Ханларова қўшиқлари ҳар бир ўзбек хонадонида жаранглаган десак муболаға бўлмайди. Чунки ўтган асрнинг иккинчи ярмида санъат оламига кириб келган озарбайжонлик ёрқин истеъдод эгаси ўзининг бетакрор овози билан миллионлаб қалбларни забт этган.


11.Ўзбекистонда ҳарбий саноат мажмуасини барпо этиш вақти келди!

Собиқ Иттифоқ ҳудудида турли қуролли тўқнашув ва қарама-қаршиликлар юз бераётган ғоят мураккаб шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларига асос солингани, ҳеч муболағасиз айтиш мумкин, ёш давлатимизни қуриш жараёнида ҳал этилган буюк вазифалардан бири бўлди. 


12.Селена Гомес сочларини нега кесди?

Инсонлар жуда қизиқда, куннинг бош мавзуси 26 ёшли қўшиқчининг турмагини муҳокама қилишдан иборатми? Ижтимоий тармоқлар шунчалик ижтимоийлашиб кетдики, инсонлар ижтимоий ҳаётдан узилиб қолишмоқда.


13.Россия ва АҚШ яқин дўстга айланди! Қойил сенга Трамп!

Бугун матбуотда Америка томонидан дунёнинг ҳар икки гигант давлатларининг муносабатлари тўғрисида яна бир расмий муносабат билдирилди. АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп рус-америка муносабатларига янгича қараш таклиф этишга тайёр.


14.Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак

Энг асосий устувор вазифа – «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини амалга ошириш, «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этишдан иборат. 


15.ФАСОҲАТ, БАЛОҒАТДА, ЛАТОФАТДА ТЕНГИ ЙЎҚ

Эй азиз! Киши учун китобдан азизроқ ва ёқимлироқ суҳбатдош йўқдир. Китоб фасоҳат, балоғатда, латофатда тенги йўқ, мунофиқликдан холи ҳамроҳдир


Биз Twitterда