Мақола топилди: 20 та

1.Мингбулоқ туман ҳокимлиги, интернетда тарқалаётган видеоиддаоларга муносабат билдирди

Видеолавҳа, туман маркази Жомашуй шаҳарчаси Бирлашган МФЙ ҳудудида яшовчи ногирон фарзанди бор фуқаро Умида Эргашеванинг Президентга мурожаати билан бошланиб, ҳозирги пайтда уй-жойи йўқлигини, ҳар жойга борганини, 3-4 йилдан бери сарсонлигини айтиб шикоят қилади.


2.Наманганда "Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб қувватлаш дастури": сарҳисоб ва режалар

Наманган вилоят ҳокимлигида БМТ Тараққиёт Дастури “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб қувватлаш дастури, 2-босқич” лойиҳаси  юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.


3.Танқидий таҳлил – самарадорлик омили

Наманган шаҳрида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти Кенгашининг навбатдаги VIII Пленуми бўлиб ўтди.


4.Гиёҳвандликдан бошлари гаранглар жазо колонияларида ўзларига келишса ажабмас

Дарҳақиқат, аср вабоси деб ном олган гиёҳвандлик ва унинг савдоси билан шуғулланиш - ўта хатарли. Бундай жирканч ҳолатлар жамиятнинг эртасини ҳам хавф остида қолдириши эҳтимолдан йироқ эмас.


5."Нуроний" жамғармаси Наманган вилояти бўлими янги биноси Хотира ва қадрлаш куни арафасида ишга тушади

Наманган шаҳридаги Бобур номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудида вилоят бўлими учун маъмурий бино барпо этишга киришилди. Унинг ёнида оталар чойхонаси ва спорт зали ҳам бунёд қилинади. Қурилиши учун 1,2 миллиард сўм маблағ сарф этиладиган ушбу фахрийлар мажмуасини май ойида — Хотира ва қадрлаш куни арафасида фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.


6.Бош мезон – одамларни ҳаётда рози қилдириш

Аризачи чақирилгандан кейин ходимимиз аризада кўрсатилган тегишли маълумотлар аризачининг шахсини ва ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар билан мослигини текширади. Унинг якунлари бўйича қабулхона ходими аризани Виртуал қабулхонага киритади, у орқали аризага ўзига хос рўйхат рақами беради. 


7."Namangan Open": Бўлажак Шумахерлар баҳсидаги қизғин курашлар

Картинг автоспорт “нарвони”нинг биринчи поғонаси ҳисобланади. Формула-1нинг кўплаб пойгачилари ўз фаолиятларини айнан ушбу спорт туридаги иштироклари билан бошлашган. Бундай машҳурлар сирасига Михаэль Шумахер, Мика Хаккинен, Фернандо Алонсо, Айртон Сенна ва Себастьян Феттелларни қўшса бўлади.


8.Наманганда «Буюклигинг унутма, аёл!» Форуми

форумда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров қатнашди.


9.Иқтидор сарҳад билмас. Мингбулоқлик қизалоқ Озарбайжонда Халқаро танловда қатнашади!  

11 ёшли бу қизча айни пайтда 13-мактабнинг 5-синфида таҳсил олмоқда. Аълочи ва жамоатчи. Скрипка - уч йилдирки жону дили. Устози Ҳабубулло Сарибоевдан чолғу сирларини қунт билан ўрганмоқда. Шу боис Бом, Караев, Бах, Зейц сингари жаҳонга машҳур бастакорлар асарларини юксак маҳорат билан ижро этмоқда бугун.


10.Ўзбекистон чемпионатида Наманган таэквондочилари 19 та олтин медаль билан биринчи бўлди!

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида таэквондо ITF бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган 600 нафардан зиёд ўғил-қиз ғолиблик учун татамига тушдилар.


11.Ҳожиакбар Паттаев, Икромхон Нажмиддинов, Меҳриноз Аббосова... Наманганлик давлат мукофоти соҳибларини қутлаймиз!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев турли соҳа вакилларини мукофотлаш бўйича 3 янги фармонни имзолади.


12.Туризмни ривожлантириш дастури "Миллий Тикланиш" депутатлари муҳокамасида

Ўзининг икки минг йиллик тарихига эга бўлган Наманган замини туризм ўчоқлари, тарихий ёдгорликлари, моддий маданий мерос объектларига бой бўлган диёр сифатида ном қозонган.


13.Оилавий муносабатлар – суд ҳимоясида: вақтинчалик ва маиший келишмовчилик никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди!

Эр, хотиннинг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида хотиннинг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.


14.Бувайдадан Мингбулоққа келиб балиқ кўли ташкил қилди, электрга пул тўлашни шартмас деб билди... Салкам 56 миллион...

Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ тумани бўлими томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари жараёнида электр энергияси тармоқларига ўғринча уланиб, фойдаланиш ҳолатларини фош этмоқдалар.


15.Ўзингни босвол, "блоггер"! - Вазирлар Маҳкамаси қарори ижроси учун туман ҳокими айбдор бўладими?

Шу ўринда савол туғилади, “блоггер” Насим Холов билармикан, Мингбулоқ ва Поп туманларида қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи 19 та корхонадан ташкил топган Агросаноат кластерини ташкил этиш, Мингбулоқ тумани ҳокимининг хоҳиши билан эмас, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Абдулла Арипов имзоси билан 2019 йил 5 сентябрь куни қабул қилинган, Вазирлар Маҳкамасининг 736-сонли қарори билан амалга оширилаётганини?!


Биз Twitterда