Сиёсат

Етакчи япон компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш ва  қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинди

Етакчи япон компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш ва  қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинди

Вазирлар турли соҳалардаги ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш, унинг таркибини амалий бойитиш, жумладан етакчи япон компанияларини Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболли секторларига жалб қилиш ва юқори технологияли қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш эвазига тўлдириш масалаларини муҳокама қилдилар.


Абдулазиз Комилов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Абдулазиз Комилов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

2017 йилнинг 30 апрел куни Ашхобод шаҳрида «Марказий Осиё + Япония» Мулоқоти иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгашида ишидаги иштироки доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қабул қилди.


Мирзиёев бугун Жанубий Қозоғистон вилоятига ташриф буюрди ва Назарбоев билан амалий учрашув ўтказди

Мирзиёев бугун Жанубий Қозоғистон вилоятига ташриф буюрди ва Назарбоев билан амалий учрашув ўтказди

Жанубий Қозоғистон вилоятидаги учрашувда Президентимизнинг шу йил март ойида Қозоғистонга давлат ташрифи давомида мамлакатларимиз ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди. 


Ташқи ишлар вазирлигида Али Сулаймон ал-Саид билан учрашув бўлди

Ташқи ишлар вазирлигида Али Сулаймон ал-Саид билан учрашув бўлди

Учрашувда Ўзбекистонга Қувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Сабаҳ ал-Холид ас-Сабаҳнинг бўлажак ташрифи, Ҳамкорлик бўйича қўшма қўмитанинг биринчи йиғилиши ва бошқа икки томонлама тадбирларни ўтказиш муддатлари ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди. 


Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Човушўғлини қабул қилди

Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Човушўғлини қабул қилди

«Ўзбекистон президенти Мирзиёев томонидан қабул қилиндик. Биз Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик», — дейилган хабарларда.


Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой. Тўртинчи ташрифга ҳар икки томон жиддий тайёргарлик кўрмоқда

Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой. Тўртинчи ташрифга ҳар икки томон жиддий тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳозирга қадар давлат ташрифлари билан Туркманистон, Қозоғистон, Россияда бўлди. Шавкат Мирзиёевнинг май ойи ўрталарига режалаштирилган Хитойга давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очиши лозим.


10 кун давомида Наманган ва Фарғона ҳамда Баткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудларда қўшма дала текширувлари, топографик ер тузиш ишлари олиб борилди

10 кун давомида Наманган ва Фарғона ҳамда Баткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудларда қўшма дала текширувлари, топографик ер тузиш ишлари олиб борилди

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикасининг Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Баткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегарасининг алоҳида участкаларида қўшма дала текширувлари ва топографик ер тузиш ишлари олиб борилди.


Мирзиёев Эрон президенти Руҳонийга ҳамдардлик  билдирди

Мирзиёев Эрон президенти Руҳонийга ҳамдардлик билдирди

Давлатимиз раҳбари Эрон Президенти ва халқига, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларини изҳор этди.


Ўзбекистон 21 объектни Қирғизистонга қайтарди

Ўзбекистон 21 объектни Қирғизистонга қайтарди

Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков тақдим этган маълумотларга кўра, Ўзбекистон шу вақтгача фойдаланган 21 объектни Қирғизистон юрисдикциясига қайтарган.


Ваколати якунланаётган Алмазбек Атамбаев Тошкентга келмоқда. Сиёсий ўзгаришлар арафасидаги ташриф Қирғизистон учун муҳим аҳамиятга эга

Ваколати якунланаётган Алмазбек Атамбаев Тошкентга келмоқда. Сиёсий ўзгаришлар арафасидаги ташриф Қирғизистон учун муҳим аҳамиятга эга

Президент Атамбаевнинг президентлик ваколати бу йил ниҳоясига етади. 2017 йил 19 ноябрида Қирғизистонда президентлик сайловлари ўтказилади. Атамбаев иккинчи бор номзодини қўймаслиги ҳақида баёнот берган. Шу боис Тошкент ташрифи унинг президент сифатидаги Ўзбекистонга қилган сўнгги сафари бўлиши мумкин.


Бир нафар сенатор ва иккита қуйи палата депутатларининг ваколати муддатидан аввал тугатилди

Бир нафар сенатор ва иккита қуйи палата депутатларининг ваколати муддатидан аввал тугатилди

2017 йил 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов бошқарди. Бир нафар сенатор ва иккита қуйи палата депутатларининг ваколати муддатидан аввал тугатилди


Ўзбек-тожик чегарасида юз берган можарода бир киши қурбон бўлди

Ўзбек-тожик чегарасида юз берган можарода бир киши қурбон бўлди

Номаълум шахслар чегарачиларнинг Тожикистон ҳудудига қайтиш талабига бўй сўнмаган, аксинча, улар пичоқ ва таёқлар билан Ўзбекистон чегарачиларга ҳужум қилган. Чегара қўриқчилари бош ва бўйнидан турли оғирлик даражасига эга бўлган жароҳатлар олган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан жиноий иш қўзғатилди.


Москва тўрт кунда тўрт вазирни қабул қилди. АҚШ, Эрон, Сурия ва Қатар ташқи ишлар вазирлари Лавров билан музокара ўтказишди

Москва тўрт кунда тўрт вазирни қабул қилди. АҚШ, Эрон, Сурия ва Қатар ташқи ишлар вазирлари Лавров билан музокара ўтказишди

Сурия авиацияси 4 апрель куни жангариларнинг заҳарловчи моддалар билан бойитилган портловчи моддалар ва қурол-аслаҳалар ишлаб чиқарувчи цехини бомбардимон қилди. Бу қуроллардан жангарилар Ироқда ва Ҳалабда фойдаланишни бошлашганди. Лекин Вашингтон вазиятдан тубдан ўрганмасдан туриб, Дамашқни кимёвий қуроллардан фойдаланганликда айблади.


Франция ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро Ўзбекистонда: Абдулазиз Комилов ҳамкасби билан учрашди. Навбатда Бош вазир ва Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби билан музокара

Франция ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро Ўзбекистонда: Абдулазиз Комилов ҳамкасби билан учрашди. Навбатда Бош вазир ва Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби билан музокара

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 15 апрель куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Франция ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро билан учрашди. Жан-Марк Эро Ўзбекистонга ташрифи давомида мамлакат бош вазири Абдулла Арипов, ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев ва Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашади.


Наманганда   3 нафар депутатнинг  ваколати муддатидан аввал тугатилди

Наманганда   3 нафар депутатнинг  ваколати муддатидан аввал тугатилди

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари таркибини қайта тузиш тўғрисидаги, 2-Поп, 22-Қўқумбой ва 36-Ғалча сайлов округидан депутатларнинг депутатлик ваколатини муддатидан илгари тўхтатиш ҳақидаги масалаларни кўриб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилдилар.


Сергей Лавров ва МДҲнинг  барча ташқи ишлар вазирлари Тошкентга келди

Сергей Лавров ва МДҲнинг барча ташқи ишлар вазирлари Тошкентга келди

6 апрель куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун МДҲ давлатлари делегациялари Тошкентга етиб келди


Мирзиёев МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедевни қабул қилди

Мирзиёев МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедевни қабул қилди

Суҳбат чоғида МДҲ доирасида эркин савдо зонасининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, транспорт-коммуникация тармоқларини жадал ривожлантириш ва бутун минтақанинг транзит салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 


Мирзиёев-Путин учрашуви давом этмоқда: Стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ҳар икки давлат учун ҳам зарур!

Мирзиёев-Путин учрашуви давом этмоқда: Стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш ҳар икки давлат учун ҳам зарур!

Бизнинг Самарқанддаги учрашувимиз чоғида турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш борасида очиқ-ойдин гаплашиб олгандик. Қисқа вақт ичида бу борада катта ишларни амалга оширдик. Бунинг учун сизга ташаккур билдираман. Бизнинг суҳбатдаги барча режаларимиз ҳаётга тадбиқ бўлмоқда.


Шавкат Мирзиёев Дмитрий Медведев билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Дмитрий Медведев билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан учрашди. Дмитрий Медведев Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига ташрифидан миннатдор эканлигини билдирди. 


Мирзиёев Москвада: Путин ва Медведев билан учрашув, Қўшма баёнот ва маданий дастур

Мирзиёев Москвада: Путин ва Медведев билан учрашув, Қўшма баёнот ва маданий дастур

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4 апрель куни давлат ташрифи билан Москва шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига икки давлат байроқлари билан безатилган “Внуково-2” аэропортида фахрий қоровул саф тортди. Давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси ҳукумати аъзолари кутиб олди.


Биз Twitterда