Маданият

Россия марказий каналларида Ўзбек киноижодкорлари суратга олган Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги фильмлар намойиш этилади

Россия марказий каналларида Ўзбек киноижодкорлари суратга олган Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги фильмлар намойиш этилади

Бундай фильмлар рўйхатидан буюк киноижодкор Шуҳрат Аббосов бошчилигида дунё юзини кўрган “Сен етим эмассан” (1962), Равиль Ботиров режиссёрлигида суратга олинган "26-чиси отилмасин" (1966), “41-йил олмалари” (1969) картиналари турибди. Ушбу фильмларни нафақат ўзбек киноси, балки дунё киносаноати шедеврлари сирасига қўшиш мумкин.


Камолиддин Раҳимовни эслаб... Яхшиликдан бир сабоқ

Камолиддин Раҳимовни эслаб... Яхшиликдан бир сабоқ

Ўзбекистон Халқ артисти Камолиддин Раҳимовнинг ўлмас қўшиқлари, магнит тасмаларига муҳрланган соҳир овози маънавий меросларимиз қатида ҳамон жаранглаб турибди. Ҳар гал унинг қўшиқлари янграганида кўнгилларимизда меҳр-оқибат, бир-бирларга яхшилик қилиш, инсон  қадри ва шаънини улуғлаш каби фазилатларга иштиёқ ва интилиш кучланади.


Устозларнинг устози

Устозларнинг устози

У Дони Зокиров, Маъмуржон Узоқов, Берта Давидова, Коммуна Исмоилова, Ориф Алимахсумов, Турғун Алиматов сингари элимиз ардоқлаган санъаткорларга мусиқа илмини, ижрони ўргатган севимли устоз ҳам эди. 
 


Ислом Каримовнинг ҳайкалини яратиш бўйича Халқаро танлов ғолиблари аниқланди

Ислом Каримовнинг ҳайкалини яратиш бўйича Халқаро танлов ғолиблари аниқланди

Танловда аксарият овозларни тўплашга муваффақ бўлган  ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин - ёш ҳайкалтарош Жасванд Анназаровга, учинчи ўрин эса - Тўлаган Тожихўжаевга насиб этди. Барча ғолибларга мукофот пуллари топширилади. 


Наманган вилоят мусиқали драма театрида

Наманган вилоят мусиқали драма театрида "Аҳмад Фарғоний" спектакли қўйилди. Фарғонада "Исҳоқхон Ибрат" спектакли қўйилажак!

Бевосита ушбу спектаклни томоша қилиб, фарғоналик ижодкорларнинг маҳоратига таҳсин ўқидик. Ва қалбимизда наманганлик театр ижодкорлари томонидан атоқли аллома Исҳоқхон тўра Ибрат ҳаёти ва ижодини шундай ёритиб бера оладиган асар яратилишига истак, тилак пайдо бўлади. Ишонамизки, наманганлик адиблар, драматурглар бу буюк инсон ҳақида ажойиб театр асари яратадилар. У эса Наманган театри ижодкорлари томонидан саҳналаштирилиб, нафақат Фарғона, балки бутун юртимиз саҳналари бўйлаб намойиш этилажак.


Беназир овоз соҳиби Комилжон Отаниёзов таваллудига 100 йил. Қалбларда мангу қолган наволар

Беназир овоз соҳиби Комилжон Отаниёзов таваллудига 100 йил. Қалбларда мангу қолган наволар

Ортиқ Отажонов устозининг сўнгги кунларини эслар экан, ҳофизни даволаган машҳур кардиолог Катсеновичнинг «Комилжоннинг кўп аъзолари хаста бўлсада, юраги бақувват экан, бундай қувватли юрак камдан-кам одамда бўлади», деган гапларини эслайди. Илоҳий ашулаларни ижро этиш учун илоҳий куч керак. Оллоҳ Комилжонни айни ана шу илоҳий куч билан сийлаган.


«Ўзбекистон-Туркия» дўстлик жамиятига Анвар Шарапов янги раис этиб тайинланди

«Ўзбекистон-Туркия» дўстлик жамиятига Анвар Шарапов янги раис этиб тайинланди

«Ўзбекистон—Туркия» дўстлик жамиятининг навбатда мажлисида долзарб масалалар муҳокама қилинди. Унинг якунида жамиятга янги раис ҳам тайинланди.


«Оққуш кўли», «Анна Каренина», «Шаҳризода». Унутилмас балет кечаси

«Оққуш кўли», «Анна Каренина», «Шаҳризода». Унутилмас балет кечаси

Санкт-Петербургнинг Мариинский театри бош балеринаси, Россия Федерацияси халқ артисти Диана Вишнёва балет санъати мухлисларини Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрига чорлади. Халқаро танловлар лауреатининг нафосат ва қалб уйғунлигидаги бетакрор рақслари кўплаб томошабинларни мафтун этган, санъати юқори баҳоланган.  


"Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Валерий Гергиев бошчилигида Мариинский театри филармония оркестри концерти бўлиб ўтди

Машҳур рус дирижёри, нафақат Россия, айни пайтда Буюк Британия, Франция, Италия, Германия, Япония, Испания ва бошқа мамлакатлар филармоник оркестрларига дирижёрлик қилиб келаётган Валерий Гергиевнинг Тошкентдаги концерти мухлислар олқишига сазовор бўлди. 


Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти соҳиби Шерали Жўраев бугун 70 ёшга тўлди!

Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти соҳиби Шерали Жўраев бугун 70 ёшга тўлди!

Элимиз ардоғидаги буюк санъаткор, соҳир овоз соҳиби, Ўзбекистон халқ артисти (1987), Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти соҳиби (1991) Шерали Жўраев бугун 70 ёшга тўлди. Бастакор, шоир ва актёр сифатида ҳам донг таратган ўзбек ўғлони 1947 йилнинг 12 апрелида Андижон вилоятининг Асака туманида таваллуд топган.


Қумли келин қўшиқлари ёҳуд муштарак орзу-умидлар

Қумли келин қўшиқлари ёҳуд муштарак орзу-умидлар

Мардон тиришқоқлиги ва иродаси туфайли улоқларда ғолиб чиқади, ҳақиқий йигит бўлиб шаклланади. Инсон ва табиат ўртасидаги узвийликдан завқ туйиш, матонат, меҳр ва меҳнатнинг қудратига яна бир бор амин бўлиш мумкин.


Шердор Мамадалиев ва Сардор Мамадалиев ака-уками?

Шердор Мамадалиев ва Сардор Мамадалиев ака-уками?

Бу эса бизда ҳақли равишда “Шердор Мамадалиев ва Сардор Мамадалиев ака-уками?” деган саволни туғилишига замин яратади. Лекин маълум бўлишича, “буларнинг фамилиялари бир хил экан” холос!


"Хоразм лазги"си Жаҳон номоддий мероси репрезентатив рўйхатидан ўрин олажак!

Дастлаб, лазги тарихи ва бугунги куни ҳақидаги 40 саҳифалик маълумотнома инглиз тилида тўлдирилди. Сўнгра ҳажми 150 саҳифани ташкил этувчи рақс тарихи ҳақидаги рисола яратилди. Талаб бўйича 10 дақиқалик фильм суратга олинди. 10 дона халқона сурат танлаб олинди. 2017 йил 15 март куни фонд барча тегишли ҳужжатларни ЮНЕСКО қароргоҳига йўллади.


Муродбек Қиличев ҳали ҳеч бир ўзбек санъаткори қилишга журъат этмаган ишни амалга оширди

Муродбек Қиличев ҳали ҳеч бир ўзбек санъаткори қилишга журъат этмаган ишни амалга оширди

Унинг либоси, қўлдаги тори ва албатта, ширали овози хорижликларни беэътибор қолдирмади. Ҳойнаҳой, Эйфель минораси тарихида ҳам бунақаси илк марта бўлган бўлса ажабмас.


Ассалом, Умаршайх, ассалом, Ахси!

Ассалом, Умаршайх, ассалом, Ахси!

Бугун ахсиликлар қувончи чексиз. Гарчи шоҳ анча хотиржам бўлсада нигоҳларида ички бир нотинчлик, безов-таланиш зуҳурланган. Бир учи тепага кўтарилган тўрт ўрамали оппоқ салла. Дасторпеч чирмаган мўғулча бўрк. Оқ зарҳалли чопон. Бу тасвир Умаршайхнинг ҳақиқатга яқин қиёфаси. 


Сингапур

Сингапур "Соҳибжамол ва маҳлуқ" картинасини зўравонлик элементлари мавжуд фильмлар қаторига қўшди

Маҳаллий руҳонийларга эса Сингапур дин ишлари бўйича Миллий кенгаши томонидан нома юборилиб, аҳолини фильмдаги ножоиз саҳналарни кўришдан сақланишга чақиришга топшириқ берилди.


Созларнинг афғони

Созларнинг афғони

Илмий асарларда афғон рубобининг қачон пайдо бўлгани хусусида аниқ маълумотлар йўқ. Айрим мусиқашунослар уни афғон рубоби деб таърифласалар, бошқалари эса ҳинд, бухоро ёки тожик рубоби, деб ҳам таърифлайдилар. Аммо ҳозирги афғон рубоби қадимгисидан ўзининг тузилиши ва шаклига кўра анча фарқланади.


Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Берлинда намойиш этилди

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Берлинда намойиш этилди

Ушбу нуфузли туризм форумидан ўрин олган “Ўзбекистон” миллий стенди ўзига хос дизайни, миллий безаклари ва мазмунан бойлиги билан кўргазма иштирокчиларининг эътиборини тортди. Мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари, диққатга сазовор жойлари ҳақидаги маълумотлар ва суратларни ўз ичига олган альбомлар, буклет ва нашрлар, халқ амалий санъати намуналари барчада катта таассурот қолдирди.


Голливуд актёрига қилич солган Жавоҳир ёҳуд Улуғбек Юлдузининг Америкада порлагани ҳақида

Голливуд актёрига қилич солган Жавоҳир ёҳуд Улуғбек Юлдузининг Америкада порлагани ҳақида

Жавоҳир Зокиров “Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” картинасида машҳур Голливуд актёрлари Винсент Кассель ва Арманд Ассантелар билан биргаликда бош роллардан бирини маҳорат билан ижро этди.


Юлдуз Усмонованинг узоқ кутилган концерти қандай ўтади? Тафсилотлар...

Юлдуз Усмонованинг узоқ кутилган концерти қандай ўтади? Тафсилотлар...

Концертнинг бош режиссёри Юлдуз опанинг ўзи десам ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Узоқ йиллик танаффусдан сўнг ўтаётган бу тантана ҳақиқий байрамга айланиб кетишига сизларни ишонтира оламан.


Биз Twitterда