Бизнес

Билдириш (МЧЖ номи ўзгараётганлиги ҳақида)

Билдириш (МЧЖ номи ўзгараётганлиги ҳақида)


(видео+) Кредит тўловчиларга муддатлар 3-6 ойга узайтирилади

(видео+) Кредит тўловчиларга муддатлар 3-6 ойга узайтирилади

2020 йил 3 апрель холатига, 25254 та лойихаларнинг 1,3 трлн. сўмлик қолдиғи бўйича 516,9 млрд. сўмлик кредитларнинг муддати узайтирилди, шундан, 1124 та тадбиркорлик субъектларининг 393,8 млрд. сўмлик, 24130 та жисмоний шахсларнинг 123,1 млрд. сўмлик кредит муддати узайтирилди.


Наманган вилоятида экспорт жадал давом этмоқда

Наманган вилоятида экспорт жадал давом этмоқда

Жорий йил январь-март ойлари учун Наманган вилоятида 85,1 млн долларлик экспорт прогнози белгиланган бўлиб, ўтган давр мобайнида 84 млн долларлик саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли эълон қилинган чеклов ва карантинлар натижасида хорижий бозорларда ҳам тайёр маҳсулотларга бўлган талабнинг пасайишига қарамай, наманганлик экспортер корхоналар маҳсулотлари хорижда харидоргирлигини сақлаб турибди.


Туркия компанияси Наманганда янги боғлар, замонавий иссиқхоналар ҳамда мева-сабзавот омборлари барпо этади

Туркия компанияси Наманганда янги боғлар, замонавий иссиқхоналар ҳамда мева-сабзавот омборлари барпо этади

Замонавий иссиқхоналар ҳамда мева-сабзавот омборлари барпо этишда кўп йиллик халқаро тажрибага эга Туркия компанияси Наманган вилояти туманларида ҳам шундай объектлар қуриш истагини билдирмоқда. Шунингдек, турк ишбилармонлар Янгиқўрғон туманида хориждан келтириладиган кечпишар мева кўчатлари экиш ҳисобига янги интенсив боғ ташкил этиш таклифини киритдилар.


Тез кунда Наманганда

Тез кунда Наманганда "Hyundai" автомобиль заводи қурилиши бошланади

Бугун Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai Motor Uz Namangan” корхонаси раҳбари Ким Юнг Чол билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида “Наманган” ЭИЗнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудида барпо этиладиган “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш заводи лойиҳасини амалга оширилиш борасида қилинаётган ишлар хусусида сўз борди.


Президент фармони: Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, 10 триллион сўм шакллантирилади

Президент фармони: Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, 10 триллион сўм шакллантирилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида фармон қабул қилди.
Ҳужжатга асосан, Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унда 10 триллион сўм шакллантирилади.


Россиянинг

Россиянинг "Магнит" супермаркетлар тармоғи Наманган вилояти мева-сабзавотлари билан таъминланади

Россиянинг машҳур “Магнит” супермаркетлар тармоғи бошқаруви вакили Кирилл Пискунов, йирик замонавий иссиқхоналар қуришга ихтисослашган “ДМД-Тех” компанияси директори Максим Гольдберг ҳамда “МДК” ОАЖ бошқарув кенгаши раиси Амир Альмухаметов билан бўлиб ўтган учрашувда Наманган вилоятида мева ва сабзавот етиштириш ҳамда қайта ишлаш тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.


Alibaba - Жек Ма Осиёнинг энг бой одамига айланди

Alibaba - Жек Ма Осиёнинг энг бой одамига айланди

Reliane Industries холдинги эгаси Мукеш Амбани нефть нархи қулагани сабабли Осиёнинг энг бой одамлари рўйхатининг 2-ўрнига тушди. Амбанининг айни вақтдаги бойлиги 41,8 млрд долларни ташкил қилмоқда. У дунёнинг энг бой инсонлари рейтингининг 19-ўрнидан жой олмоқда.
Жек Манинг активлари эса 44,5 млрд долларга тенг ва у 18-поғонада турибди. Хитойлик тадбиркор мобил дастурларга талаб ошгани сабаб йўқотишларни камайтиришга эришган. Манинг йўқотишлари 1 млрд. долларни ташкил қилган.      


Президент Туркиянинг

Президент Туркиянинг "Ренессанс Холдинг" компанияси делегациясини қабул қилди

Ушбу учрашув ўтган ой Анқарада ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия музокараларининг мантиқий давоми бўлди.
Бугунги кунда «Ренессанс Холдинг» компанияси мамлакатимизда умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.
Хусусан, Тошкент вилоятининг етакчи металлургия корхоналари негизида замонавий объектлар – лойиҳавий қуввати йилига 60 миллион тонна бўлган мис бойитиш фабрикаси ва қуввати 1 миллион тоннагача бўлган металл прокати ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш лойиҳалари тайёрланмоқда.


Сингапурнинг

Сингапурнинг "OnePetra Holdings Pte Ltd" компанияси Наманган вилоятига 110 миллион доллар инвестиция киритади

Учрашув чоғида Наманган вилояти ҳокимлиги ва “OnePetra Holdings Pte Ltd” компанияси ўртасида умумий қиймати 110 миллион АҚШ доллари бўлган 3 та инвестицион келишув имзоланди. Бу келишувлар доирасидаги лойиҳалар 100% тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилади.
 


Миср компанияси Наманганда замонавий балиқчилик комплекси барпо этади

Миср компанияси Наманганда замонавий балиқчилик комплекси барпо этади

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва “Kapo Agri Group” компанияси президенти Алаа Камар Гамал томонидан имзоланган шартномага кўра, умумий қиймати 4 миллион доллар бўлган ушбу ярим интенсив балиқчилик комплекси 100 фоиз тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади.


Россиянинг

Россиянинг "Альфа-банк"и "Асакабанк" учун кредит ажратди

“Альфа-банк” корпоратив ва инвестицион бизнеси директори Андрей Чулакнинг сўзларига кўра, дебют битимнинг муваффақиятли амалга оширилганлиги инвесторларнинг Ўзбекистон бозорининг юқори сифатли қарз олувчиларига бўлган қизиқишини намойиш этади.


Apple эски iPhoneларни ишлаши секинлашгани учун $500 млн. тўлашга тайёр

Apple эски iPhoneларни ишлаши секинлашгани учун $500 млн. тўлашга тайёр

Американинг Apple Inc. корпорацияси эски смартфонларда ишлаш секинлашгани учун iPhone эгаларининг судга мурожаат қилишларини олдини олиш мақсадида 310 - 500 миллион доллар атрофида компенсация тўлашга тайёр. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.


Екатеринбургда Наманган-Свердловск бизнес форуми бўлиб ўтди

Екатеринбургда Наманган-Свердловск бизнес форуми бўлиб ўтди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камалов бошчилигидаги Наманган вилояти ишбилармонлари ва тадбиркорлари делегацияси ҳамда Свердловск вилояти ишбилармон доиралари иштирокида Наманган-Свердловск бизнес форуми бўлиб ўтди.


Наманган вилояти ва Урал Федерал округи ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

Наманган вилояти ва Урал Федерал округи ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

Россия Федерациясининг йирик саноат ва табиий ресурслар ҳудуди бўлган Урал Федерал округи ўз ичига Свердловск, Курган, Тюмен ва Челябинск вилоятларини, Ханти-Мантийск ва Ямал-Ненец автоном округларини ўз ичига олади.


Навоий кон-металлургия комбинати замонавий компанияга айлантирилади

Навоий кон-металлургия комбинати замонавий компанияга айлантирилади

Мазкур мажмуа мамлакатимиздаги энг йирик саноат корхонасидир. Бу ерда олтин, уран, нодир металлар, қурилиш ва дастгоҳсозлик саноати учун зарур маҳсулотлар, кенг турдаги халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилади. Комбинат юртимиздаги жами саноат маҳсулотининг 10 фоизини ва бюджет даромадининг 18 фоизини таъминлайди. Унда 54 мингдан зиёд ходим ишлайди.


Қозоғистон ва Ўзбекистон 500 миллион долларлик шартномалар имзолади

Қозоғистон ва Ўзбекистон 500 миллион долларлик шартномалар имзолади

“Бизнинг асосий мақсадимиз – ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш, яқин келажакда эса 10 миллиард долларга, - деди Абдулла Арипов.   
Бош вазир айтишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 872та корхона Қозоғистон сармояси иштирокида барпо этилган, улардан 300таси фақат ўтган йил давомида.
Қозоғистон бош вазири икки давлат корхоналари иштирокида енгил саноат кластерини ташкил қилишни, биргаликда туризм йўналишларини ривожлантиришни таклиф этди. 


Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 30 млрд долларга етди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 30 млрд долларга етди

2020 йил 1 февраль ҳолатига кўра расмий захиралар 29,9 млрд долларни ташкил этди. Халқаро захиралар - 29,4 млрд доллар. Ўзбекистоннинг захиралари заиф диверсификацияланган, шунинг учун деярли барча миқдор хорижий валюта (12,6 млрд доллар) ва олтин (16,9 млрд доллар) ўртасида тақсимланган.
Марказий банк ушбу маълумотларни ошкор қила бошлаганидан бери (2017 йил кузида) биринчи марта расмий захиралар қарийб 30 миллиард доллардан ошди.


Дунё бойлари бир кунда 139 миллиард доллар йўқотишди

Дунё бойлари бир кунда 139 миллиард доллар йўқотишди

Коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига берадиган зарарли таъсири эҳтимоли туфайли, душанба кунги фонд бозорида дунёнинг энг бадавлат инсонлари 139 миллиард доллар йўқотдилар.


Наманган вилоятида енгил саноатни ривожлантириш ҳамда экспортнинг ҳажмини ошириш – устувор мақсадимиз!

Наманган вилоятида енгил саноатни ривожлантириш ҳамда экспортнинг ҳажмини ошириш – устувор мақсадимиз!

Наманганда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга уларнинг юқори сифати ва дизайнининг ўзига хослиги учун хорижда ҳам талаб юқори, бироқ ҳали жаҳон бозори етарлича эгаллангани йўқ. Қозоғистон, Қирғизистон, Россия сингари давлатлар билан ўрнатилган ҳамкорликликни энди Европа давлатлари ёки АҚШ даражасида тараққий эттириш лозим.


Биз Twitterда