Адабиёт

Дилмурод Жумабоев:

Дилмурод Жумабоев: "СЎЗГА ФАҚИР" ЎЗБЕКЧАМ

“Гей-парад” деган сўз йўқ, Бунча ҳам “фақир” тилим. “Лезбиян” деганини Англолмай "ҳалак" элим.


Давронбек Тожиалиев, Беҳзод Фазлиддин ва Муҳаммадамин Тўхлиев Истанбулдаги Турк дунёси ёш ёзувчилари учрашувида!

Давронбек Тожиалиев, Беҳзод Фазлиддин ва Муҳаммадамин Тўхлиев Истанбулдаги Турк дунёси ёш ёзувчилари учрашувида!

Қатор туркий мамлакатларнинг 58 нафар ёш шоирлари, ёзувчилари, адабиётшунослари таклиф этилган бу нуфузли тадбирда Ўзбекистондан Давронбек Тожиалиев, Беҳзод Фазлиддин ва Муҳаммадамин Тўхлиев иштирок этишмоқда.


Абдулла Орипов: Хўроз хўроз билан ўтказса тўйин, Буқалар буқа деб ипини узса...

Абдулла Орипов: Хўроз хўроз билан ўтказса тўйин, Буқалар буқа деб ипини узса...

Хўроз хўроз билан ўтказса тўйин, Буқалар буқа деб ипини узса, Бу қандай томошо, бу қандай ўйин, Сигирлар сигирга кўзини сузса…


Равшанбек Мирзаолимов: ОТАЖОНЛАРИМ!

Равшанбек Мирзаолимов: ОТАЖОНЛАРИМ!

Фашистни титратган паҳлавонимсиз, Темурдек енгилмас қаҳрамонимсиз. Оримсиз, номусим, шавкат-шонимсиз, Ягона тилагим – омон, бор бўлинг.


Келиб кўринг Астарани!

Келиб кўринг Астарани!

Сарлавҳани ўқиб ажабланган бўлсангиз керак. Буни тушуниш мумкин. Астара бу – Озарбайжоннинг энг гўзал шаҳарларидан биридир.


Қодирий мўъжизаси ёхуд «Ўткан кунлар»да ноёб қадриятлар тасвири

Қодирий мўъжизаси ёхуд «Ўткан кунлар»да ноёб қадриятлар тасвири

Ўз тўйини ғамнок чеҳра билан ўтказган Кумуш жуфти ҳалоли Отабек эканлигини кўриб, чексиз ҳайрат ва қувонч туяди, бироқ, ҳаяжонини нафосатга ўраб, «Сиз ўшами?... Кутилмаган бахт» дея олади, холос. Шарқона ибонинг Кумуш тилидаги жаранги бу.


Садриддин Айнийдан сабоқ.

Садриддин Айнийдан сабоқ. "Домлани калтаги бўлса, дадамнинг пичоғи бор..."

XX аср ўзбек ва тожик адабиётларига улкан ҳисса қўшган атоқли адиб, олим ва жамоат арбоби Садриддин Айний моҳир олим, тарихчи ва адабиётшунос сифатида ўзбек ва тожик адабиёти тарихи юзасидан катта илмий-тадқиқот ишларини олиб борган. Ватан олдидаги унутилмас хизматлари инобатга олиниб, унга 2001 йилда унга «Буюк хизматлари учун» ордени берилган.


Шеъриятда Соҳибқирон сиймоси

Шеъриятда Соҳибқирон сиймоси

Шеъриятда Амир Темур сиймосини яратишга бўлган ҳаракат узоқ тарихий илдизга эга. Ижод аҳли бу табаррук сиймо образини яратишга жуда кўп бор уринган. Бу ҳақда тарихда мисоллар оз эмас.


"Сотволдидан салом". Ўзбек адабиётида шеърий роман яратган даҳо!

Ўзбек адабиётида шеърий роман яратган бармоқ билан санарли  шоирларнинг биттаси! У тинимсиз ёзарди, ёзгандаям, юракни бериб, ҳар бир сўзни қайноқ туйғуларига чўмилтириб, покиза ҳисларга ўраб, табиатидаги донишмандлик билан суғориб ёзарди!


Миннатли нон

Миннатли нон

Ўша пайтдаги азобли кечмишимни ўз танидан ўтказмаган инсон тушуна олмайди. Ўзига тўқ, мағрур инсонлар тоифаси ночорлар, уларнинг тили билан айтганда “текинхўр, сиғиндилар” ҳақоратлардан йиғлаганини, таҳқирлардан титраганидаги заифлигини кўриб, буларни истаганча хўрлаш, топташ мумкин, улар кўникиб кетаверади, деб ўйлайдилар.


Ўзбекнинг ўзлигин ўйларди

Ўзбекнинг ўзлигин ўйларди

Мухтасар айтганда, ўзбекнинг ўзлигини ўйлаган моҳир мунаққид бизни оддий китобхон эмас, адабиётшунос назари билан ёндошишга ундайди. Шу боис баралла айтиш мумкинки, Матёқуб Қўшжонов ўзбек адабиёти тараққиётига муносиб ҳисса қўшган атоқли арбоб ҳамдир.


Чортоқда

Чортоқда "Тафаккур олами" адабиёт уйи ўз ишини бошлади

Куни кеча Наманган вилояти, Чортоқ тумани  марказидаги аҳоли энг гавжум жойда "Келажакнинг нурли уфқлари" масъулияти чекланган жамияти томонидан "Тафаккур олами" номли янги китоб савдо мажмуаси ташкил этилгани муносабати билан маънавий тадбир бўлиб ўтди.  


ШЕЪРИЯТ  ГАМЛЕТИ!

ШЕЪРИЯТ  ГАМЛЕТИ!

28 март - УСТОЗ РАУФ ПАРФИ ВАФОТ ЭТГАН КУН. Мен ўша кунга қадар Рауф Парфини билмасдим. Ўзини  ҳеч кўрмаган, бирор марта шеърини  ўқимагандим. Талабалар катта қизиқиш ва энтикиш билан кутиб олаётганларига қараганда, уни танимаслик, ўқимаслик кечирилмас ҳодиса эди.


Мусиқага ҳамоҳанг шеърият!

Мусиқага ҳамоҳанг шеърият!

Ўзбек шеъриятининг ёрқин вакиласи Дилбар Ҳайдарова ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб, озар шеъриятининг мафтуни. Озарбайжоннинг академик шоири Бахтиёр Ваҳобзоданинг қатор шеърларини таржима қилган. “Бир олманинг икки юзи” таржимасини Ортиқ Отажонов маромига етказиб куйлаган ва бу қўшиқ ҳамон севимли.


 Чодаксой сирлари ёҳуд устоз Салимхон Назирий ҳақида сўз

 Чодаксой сирлари ёҳуд устоз Салимхон Назирий ҳақида сўз

Истар эдимки, бугунги маҳаллий адабий ҳаёт ҳам адабиётимиз тарихида ўз ўрнини топса, унинг вакилларига диққат-эътибор ортса. Биз учун жойларда нафақат бадиий ижод, балки кенг илмий муҳокама ва мубоҳасалар уюштириб борилса, шу соҳага оид ихтисос бўйича иш олиб борувчи мутахассислар етишиб чиқса.


Императорнинг янги кўйлаги

Императорнинг янги кўйлаги

Тикувчи хонага таъзим билан кириб, аста сўз бошлабди:
-  Мен дунёдаги энг моҳир тикувчиман. Ижозат этсангиз, сиз ҳазрати олийларига энг ғаройиб ва қимматбаҳо кўйлакни тикиб бераман. Кўйлакнинг ғаройиб хусусияти шундаки, ким аҳмоқ бўлса, кўйлак унга кўринмайди…


Абдулла Орипов ҳаёт бўлганларида 21 март куни 76 баҳорни қаршилар эдилар...

Абдулла Орипов ҳаёт бўлганларида 21 март куни 76 баҳорни қаршилар эдилар...

Абдулла Орипов сўзлаб берган эди: Ислом ака билан биринчи қаторда ёнма-ён ўтирибмиз, саҳнадан “юлғичлар, порахўрлар, диёнатсизлар, худосизлар” деган гаплар дамба-дам эшитилиб турибди. Мен эса, ҳозир Ислом Абдуғаниевичнинг жаҳли чиқиб кетса, нима қиламан деб, юрак ҳовучлаб ўтирибман...


Севган шоирини ардоқлар бу юрт!

Севган шоирини ардоқлар бу юрт!

Сана бир минг тўққиз юз олтмиш тўртда, 13 мартда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида дунёга келган шоир ўз киндик қони тўкилган тупроқларни қанчалик севса, Сирдарё аҳли ҳам Муҳаммад Исмоил билан шунчалик фахрланишади, уни “ўзимизнинг шоир” деб, ҳурмат-эҳтиромла тилга олишади.


Ўзбекистонда сўзловчи ва ҳаракатланувчи 3D ўлчамли китоблар чоп этилмоқда

Ўзбекистонда сўзловчи ва ҳаракатланувчи 3D ўлчамли китоблар чоп этилмоқда

Китобдаги расмларни эҳтиётлик билан контурлардан четга чиқмасдан бўяш лозим. Ундан сўнг тасвир устига смартфон ёки планшетни олиб борасиз. Шу ондаёқ мониторда бўялган расм ҳаракатланиб, сўзлашга тушади.


Ҳиндистонда Бобурий ҳукмдор Шоҳ Жаҳоннинг олтин тамғаси ва имзоси мавжуд Ҳофиз Шеърозийнинг 700 йиллик қўлёзмаси топилди!

Ҳиндистонда Бобурий ҳукмдор Шоҳ Жаҳоннинг олтин тамғаси ва имзоси мавжуд Ҳофиз Шеърозийнинг 700 йиллик қўлёзмаси топилди!

Тадқиқотчилар ушбу ноёб “Девон”га урду ва форс тилларида ижод қилган шоир Мирзо Ғолиб ижодиётини ўрганиш жараёнида дуч келишган. “Бу қўлёзмани топганимизда ҳайратда қолдик, чунки у Мирзо Ғолибдан 500 ёшга катта эди”


Биз Twitterда