Жамият

Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди

Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди

Мазкур масала бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Фахриддин Маткаримов сўз олиб, вилоят ҳокими томонидан Наманган шаҳар ҳокими лавозимига 5-Оромгоҳ сайлов округидан сайланган депутат Шавкатжон Абдураззақов номзодини Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилганлигини маълум қилди ва уни ўқиб эшиттирди.


Манзурахон Азизованинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз

Манзурахон Азизованинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз

2017 йилдан Учқўрғон туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника бош врачи лавозимида ишлаб келаётган эди. Манзурахон Азизова моҳир шифокор, тажрибали раҳбар сифатида юзлаб шогирдларни тарбиялади. Ишлаганда ҳам бор салоҳиятини сафарбар этиб, ўта фидойилик билан ишлай олди. Одамларга очиқ юз ва хушмуомалада бўлди. Чуқур ҳамдардлик ила Манзурахон Азизованинг руҳи шод, охирати обод бўлишини Яратгандан тилаймиз!


Садриддин Мўминов Наманган тумани ҳокими этиб тасдиқланди

Садриддин Мўминов Наманган тумани ҳокими этиб тасдиқланди

Қайд этиш жоиз, Садриддин Мўминов 2019 йил 19 июнь куни Наманган тумани ҳокими лавозимига тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат молиявий назорати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.


Баҳодир Юсупов Косонсой тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди

Баҳодир Юсупов Косонсой тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди

Наманган вилояти ҳокими томонидан Косонсой тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисидаги масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди. Юсупов Баҳодир Турсунович Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгаши депутатлари томонидан Косонсой тумани ҳокими этиб бир овоздан тасдиқланди.


Ватан ҳимоячилари куни Наманганда катта шодиёнага айланди

Ватан ҳимоячилари куни Наманганда катта шодиёнага айланди

Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда совғалари тақдим қилинди. Ватан ҳимоячилари куни тантанаси Наманган шаҳридаги “Шодиёна” мажмуасида байрам дастурхони ҳамда катта концерт дастури билан давом эттирилди.


Ватан ҳимоячилари кунида

Ватан ҳимоячилари кунида "Мотамсаро она" ҳайкали пойи гуллар билан тўлди

Халқимиз учун қадрли ва улуғ байрамларда “Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими Наманганда яхши анъанага айланган. 
Байрам муносабати билан 14 январь куни вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари Собиржон Байбабаев, Миллий гвардия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, шунингдек, давлат, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари иштирокида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.


Наманганда қор

Наманганда қор

Қор ўтаётган қиш мавсумининг энг куттирган табиат ҳодисасига айланди. Бугун Намаган шаҳрида қор учқунлай бошлади.  Қор инсонлар кўнглига ёруғлик, оқликни олиб кирсин.


Наманганда давлатимиз сарҳадлари ҳимоячиларига 48 та янги хонадон калити топширилди

Наманганда давлатимиз сарҳадлари ҳимоячиларига 48 та янги хонадон калити топширилди

Поп туманида Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг N-сонли ҳарбий қисми ҳарбий хизматчиларининг катта гуруҳига янги уй-жойлар калити топширилди.


Ёшларнинг ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – армиямиз қудрати гарови

Ёшларнинг ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – армиямиз қудрати гарови

Дала-ўқув майдонида ҳарбийлар учун яратилган шароитлар билан батафсил танишиш, ҳарбий хизматчилар билан мулоқот қилиш учун йиғилган минглаб ёшлар қаторида ушбу тадбирда ижтимоий қўмакка муҳтож шахслар ва “Меҳр” операцияси орқали вилоятга олиб келинган оилаларнинг 120 нафар фарзандлари ҳам қатнашдилар.


"Ғурумсарой" полигонида янги ётоқхона ва ошхона фойдаланишга топширилди

Фойдаланишга топширилган, 8,2 млрд сўм маблағ эвазига барпо этилган 150 ўринли ётоқхона ва 300 ўринли ошхона, шунингдек 3,6 млрд сўм сарфланиб қуриб битказилган автогараж ҳамда 1,1 миллиард сўм маблағ ҳисобидан тортилган янги электр тармоғи, жами 2019 йил давомида амалга оширилган 20,7 миллиард сўмлик қурилиш ишлари натижасида “Ғурумсарой” полигони дунё стандардларига тўла-тўкис жавоб берадиган дала-ўқув майдонига айланди.


Наманганда ҳарбийлар учун замонавий турар-жой ва ошхона фойдаланишга топширилди

Наманганда ҳарбийлар учун замонавий турар-жой ва ошхона фойдаланишга топширилди

Мудофаа вазирлиги тизимидаги “Ғурумсарой” гарнизони N-сонли ҳарбий қисми ҳарбий хизматчилари учун 32 оилага мўлжалланган тўрт қаватли турар-жой фойдаланишга топширилди.


Наманганда Ватанпарварлик автоюришлари ўтказилди

Наманганда Ватанпарварлик автоюришлари ўтказилди

“Ватанпарвар” ташкилоти автосаройи йўлга чиққан автокарвон Наманган шаҳридаги Хотира хиёбонида тўхтади ва гулчамбар қўйиш маросими ўтказилди. Карвон йўналиши бўйича давом этиб, иштирокчилар Чортоқ туман тиббиёт коллежи, Янгиқўрғон туман маданият маркази ва Косонсой туманидаги Миллий маданият марказларида ташкил  маънавий - маърифий тадбирларда иштирок этдилар.


Наманганда туркиялик ишбилармонлар шериклигида арзон-уй жойлар қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Наманганда туркиялик ишбилармонлар шериклигида арзон-уй жойлар қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Наманган вилоятида аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш доимо долзарблик касб этишига асосий эътибор қаратган турк ишбилармонлари, вилоят ҳокимлиги билан шерикликда аҳоли учун нисбатан арзон нархларда, паркинг, болалар майдончаси каби керакли инфратузилмаларни ҳамда яшаш учун тайёр квартираларни ўз ичига олган 16 қаватли монолит уйларни қуриш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.


Мингбулоқ тумани ҳокими жаримага тортилди

Мингбулоқ тумани ҳокими жаримага тортилди

Суд Нуршод Худойбердиевга жазо тайинлашда унинг айбига иқрорлигини ва қилмишидан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, қилмишини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблаб ҳамда содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатининг хусусиятини ап жазони енгиллаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олиб, унга нисбатан қонун санкциясида назарда тутилган жарима жазоси тайинлашни лозим топди.


Наманганда ВАТАНПАРВАРЛИК фестивали ўтказилди

Наманганда ВАТАНПАРВАРЛИК фестивали ўтказилди

“Уч фаввора” хиёбонида ташкил этилган замонавий ҳарбий техникалар намойиши йиғилганларда, айниқса ёшларда жуда катта қизиқиш уйғотди. Катта экранларда намойиш этилган ҳарбий ватанпарварлик руҳида тайёрланган видеоролик, вилоят театри актёрлари томонидан буюк саркарда бобокалонларимиз Жалолиддин Мангуберди ва Амир Темур даври ҳарбий санъатининг жонлантирилгани ҳам йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Фестиваль доирасида ёшлар ўртасида викторина ҳам ўтказилиб, ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Наманганда турли миллат ёшлари билан учрашув ўтказилди

Наманганда турли миллат ёшлари билан учрашув ўтказилди

Миллий маданий марказларининг жамиятдаги ролини янада ошириш ва уларнинг аҳоли ҳаётидаги иштирокини кучайтириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган Жамолиддин Алойдинов, вилоят ёшлари учун 2020 йил алоҳида аҳамият эга бўлиши, уларнинг ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун ҳар томонлама имкониятлар яратиб берилишини айтиб ўтди. 


Ёшларимизнинг турли хил ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш – долзарб вазифа

Ёшларимизнинг турли хил ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш – долзарб вазифа

Миссионерлик ва прозелитизм дин билан боғлиқ ҳолда шаклланган ва мутаассибликка асосланган ҳодисалар ҳисобланиб, мақсади ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиганлар ёки бошқа динларга мансуб шахсларни муайян динга киришга даъват этишдир. Аслида эса кўпгина миссионерлар муайян ижтимоий гуруҳнинг сиёсий мақсадларини амалга оширишни ўз олдиларига вазифа сифатида қўядилар.


Турли таҳдидларга қарши тура оладиган авлод ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди

Турли таҳдидларга қарши тура оладиган авлод ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамда тумандаги барча МФЙ раислари, мактаб директорлари иштирокида ўтказилган тадбирда бугунги кунда Ислом дини ниқоби остида фаолият юритаётган юзлаб экстремистик ташкилотлар мавжуд экани, ёшларимизни уларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш устувор вазифа экани қайд этилди.


Наманганда яшовчи христианлар

Наманганда яшовчи христианлар "Рождество" байрамини нишонламоқдалар

7 январь бутун дунё православлари томонидан нишонланадиган “Рождество” диний байрами вилоятимизда яшовчи православ христианлар томонидан ҳам кенг байрам қилинди. Наманган шаҳридаги Православ “Архангел Михаил” черковида “Рождество” байрами катта кўтаринкилик билан нишонланмоқда.


Наманган ва Сирдарёдаги ота-оналар аскар фарзандлари билан телекўприк орқали мулоқотда бўлишди

Наманган ва Сирдарёдаги ота-оналар аскар фарзандлари билан телекўприк орқали мулоқотда бўлишди

Телекўприк орқали ташкил этилган учрашувда Наманган вилоятидан Сирдарё вилоятида бориб муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, Намангандаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган сирдарёлик йигитлар ота-оналари ва яқинлари билан дийдор кўришиб, мулоқотда бўлдилар.


Биз Twitterда