Зулфиячилар сони яна 15 тага кўпайди!

Article
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 3 мартдаги қарорига мувофиқ, 15 қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Қарор матни ЎзА хабар берди.
Президент қарорига кўра, кўзда тутилган 14 та мукофот ўрнига 2017 йил учун истисно тариқасида Қорақалпоғистоннинг 2 нафар, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 нафардан вакилларига — жами 15 та мукофот берилди.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари (6 март ҳолатига кўра — 7 488 750 сўм) миқдорида пул мукофоти берилди.
2017 йилда Зулфия номидаги
Давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати
  • Караматдинова Айжамал Женгис қизи — Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 1-академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиси
  • Отажонова Гўзал Азамат қизи — Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тиббиёт коллежининг 3-босқич ўқувчиси
  • Тоштемирова Илтижохон Валишер қизи — Андижон педагогика коллежининг 3-босқич ўқувчиси
  • Идиева Азиза Журабек қизи – Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежининг 1-босқич ўқувчиси
  • Абдуразоқова Нигина Абдуваҳоб қизи — Жиззах санъат коллежининг 3-босқич ўқувчиси
  • Неъматова Ўғилой Акрам қизи — Қашқадарё вилояти Китоб иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси
  • Камолова Дилноза Самариддиновна — Навоий вилояти Учқудуқ қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси
  • Муҳаммаджонова Севинч Иброхимали қизи — Наманган вилояти Чуст спорт коллежининг 1-босқич ўқувчиси
  • Ўроқова Дилдора Акмалжон қизи — Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси
  • Шербекова Нозимабону Нурмухаммад қизи — Сирдарё вилояти Боёвут қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси
  • Темирова Шаҳрибону Бахтиёр қизи — Термиз давлат университети қошидаги Термиз академик лицейининг 3-босқич ўқувчиси
  • Рахматова Дилноза Бакир қизи — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг 1-босқич талабаси (Тошкент вилояти)
  • Курбонова Муштарийбегим Бахтиёржон қизи — Фарғона давлат университетининг 1-босқич талабаси
  • Машарипова Рухсора Олимжоновна — Урганч давлат университети қошидаги 2-академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси
  • Турсунқулова Нигора Акмал қизи — Тошкент шаҳри Миробод енгил саноат ва сервис касб-ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси

Биз Twitterда