Зиёвиддин Мансуров: ИСТИҚЛОЛ МЕЪМОРИ

Article
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ИСТИҚЛОЛ МЕЪМОРИ
 
Менда бир туйғу бор,
Бўлмас айтмасам,
Буни ҳар юртдошим сезса қанийди:
Дунёда ўзбекни билмаганлар ҳам
Ислом  Каримовни яхши танийди!
 
Тарихга бўйласак,
Миллатин номин
Оламга таратган ўзбеклар бисёр,
Лек бизнинг замонда юртимиз шонин
Юртбошидан юксак кўтарган ким бор?!
 
Ўйланг, ахир
Бўйин эгмай қулликка,
Ким бузди биз банди ётган қафасни?
Бизларни ким элтди  мустақилликка
Худо ёрлақаган шу зот эмасми?!
 
Бу на тақдир ҳукми,
Бу на бир синов,
Бу на бир синоат эди, дўстларим!
Прометей  Қуёшдан олгандай олов
Бу - асл матонат  эди,  дўстларим!
 
Бу журъат олдида ўрмонда қолган
Дўстлари нурга зор ўлтирган нафас
Ўз қалбин суғуриб машъала қилган
Даньконинг журъати ҳеч нарса эмас!
 
Ўшанда  кўпчилик  завқ-ла  осмонга
Дўпписин  отишни  кўрса  ҳамки  эп,
Лек  бу  иш  соларди  шубҳа-гумонга 
Айланиб  кетмаса  эди  чаппа, деб.
 
Ҳа, осон келмаган ҳурлик айёми,
Уйқуда эдик бу кунга етгунча.
Миллатин уйғотган сиймонинг номи
Истиқлол сўзига эгиз тушунча.
 
Зеро, биз ким билан кирдик дафъатан
Дунё, деб аталган кенглик қаърига?
Ким чиқди илк бора бизнинг миллатдан
БМТнинг юксак минбарларига?!
 
Қайси бир замонда ифтихор, ғурур,
Диёнат, иймонга кенг йўл берилди?
Номи  ўчаёзган  бобомиз Темур
Қайси зот азми-ла қайта тирилди?!
 
Ўтмишда аталган саводсиз - авом,
Дунёга ўзлигин айтди ким боис?
Руҳлари қақшаган юзлаб улуғ ном
Буюклар сафига қайтди ким боис?!
 
Юракдан  талпиниб  келажак  сари,
Бизларни  ким  солди  тўғри  йўл  томон?
Ғанимлар  бизга  тош  отган  чоғлари
Ким  бизга  бўлолди  ишончли  қалқон?!
 
Қайси  зот  бутун  бир  давлатга  кўзгу,
Қайси  зот  бутун  бир  миллат  Қуёши?!
Саволга  уч  карра  жавобим   ушбу:
Юртбоши,  Юртбоши,  улуғ  Юртбоши!
 
Заррача хушомад йўқ бу сўзларда
Буюклар баҳога муҳтожмас, асло!
Чунки ортда қолган ёрқин изларда
Акс этиб турибди энг юксак баҳо!
 
Йўқликка сингиди қанча зот, ҳайҳот! 
Борлари  ҳам  аро  йўлларда  қолди.
Истиқлол меъмори – ушбу  азиз  зот
Миллат отасига айлана  олди.
 
Дилдан не сўрасак,
 Беради  Худо,
Элтади буюклик қояларига –
Якдил хизмат қилсак,
Этсак  жон  фидо
Ислом Каримовнинг ғояларига!
Зиёвиддин МАНСУРОВ

Биз Twitterда