Жаҳон Ўзбекистон ҳақида энди янада кўпроқ билади!

Сингапурда Ўзбекистон ва «Ўзбекистон ҳаво йўлари» Миллий авиакомпанияси ҳақидаги махсус веб-саҳифа (www.flyuzbek.com) ишга туширилди.
Интернет-манбада Ўзбекистон, унинг маданияти, тарихи, анъаналари, меъморчилиги, табиати, миллий таомлари ҳамда шаҳарлари ва минтақалари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган, деб ёзади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ҳар бир бўлим Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини акс эттирувчи ёрқин фотосуратлар билан бойитилган.
Портал орқали «Ўзбекистон ҳаво йўлари» МАК самолётларининг учиш харитаси, авиачипталарни сотиб олишда таклиф қилинадиган қулайликлар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш, шунингдек МАКнинг Сингапурдаги бош агенти «Aeroworld Aviation»га Сингапур, Малайзия ва Индонезия ҳудудларида зарур ёрдам олиш учун мурожаат қилиш мумкин.

Биз Twitterда