Жанубий Корея спортчиларнинг олимпиадага муносиб тайёргарлик кўриши учун 30 миллион доллар ажратди

Article
Жанубий Корея спортчиларнинг қишки олимпиадага муносиб тайёргарлик кўриши учун 30 миллион доллар ажратди. Бу орқали корейслар камида йигирмата олтин медаль олган ҳолда жамоа ҳисобида кучли тўртликдан ўрин олишни режалаштиришмоқда, деб ёзади ТАСС.
Ҳукумат бу борада махсус дастурни амалга тадбиқ этмоқда. Унга кўра 2018 йилда Пхенхчанда ўткизилиб, ўзлари мезбонлик қиладиган мусобақада корейс спортчилари фақат юқори ўринлар учун даъвогарлик қилишлари лозим. 2018 йилги қишки олимпиада 9-25 февраль кунлари ўтказилади. Унда 130 нафар жанубий кореялик спортчилар иштирок этишади.
2014 йилда Сочи олимпиадасида қитъадошларимиз уч олтин, уч кумуш ва икки бронзага эга чиқиб, 13-поғонадан жой олишганди. 

Биз Twitterда