Жанубий Корея - Ўзбекистон : 1:2, олдиндамиз!

Article
Кеча 2017 йилги Дэвис кубоги Осиё ва Океания ҳудуди биринчи гуруҳидан ўрин олган Жанубий Корея Ўзбекистон учрашуви биринчи куни натижалари ҳақида хабар берган эдик.
Бугун жуфтлик баҳси бўлиб ўтди. Корейсларнинг Хён Чон / Йонг-Куй Лим жуфтлиги билан Санжар Файзиев / Денис Истомин жуфтлиги куч синашди. 5 сетдан иборат тенг курашлар остида муросасиз ўтган учрашувда теннисчиларимиз 3:2 (6:3, 6:7, 6:7, 7:5, 6:4) ҳисобида ғалаба қозонишди.
Умумий ҳисоб ҳозирча бизнинг фойдамизга 2:1!
Қолган учрашувлар эртага давом этади. Яна яккаликда Хён Чонга қарши Истомин, Дак Хи Лига қарши Файзиев кортга чиқиши режалаштирилган.

Биз Twitterда