Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Йўлдошев расмий ташриф билан Латвияда!

ФОТО: gs-img.112.ua
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Нигматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Латвияга борди.
Ригада Нигматилла Йўлдошев Латвия парламенти – Сейми спикери Инара Мурниеце, унинг ўринбосари Гундар Даудзе ва Сейм котиби Андрей Клементьев билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Сейм матбуот хизмати хабар берди.
18 майгача давом этадиган ташриф доирасида шунингдек, Латвия Бош вазири Марис Кучинскис билан учрашув, Латвия Ер ишлари вазири Янис Дуклавс билан бирга "BIOR" илмий маркази зиёрати, Латвия Конституциявий Суди раиси Инета Зиемеле билан мулоқот амалга оширилади.
Нигматилла Йўлдошев Латвия Ер ишлари вазирлигида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлиги масалаларига бағишланган суҳбатда ҳам иштирок этади.

Биз Twitterда