Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Улфат Қодиров: Ғарб Туркиянинг кучли бўлишидан хавотирда!

 
12 йилдан бери Ўзбекистоннинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритиб келаётган Улфат Қодиров турк матбуоти вакиллари билан мулоқоти чоғида Ғарб Туркиянинг кучли бўлишига қарши эканини таъкидлаб, “бу ҳудудда кучли демократик мусулмон давлати бўлишини исташмайди. Чунки уларнинг мақсади бошқа, ўзлари ҳар ерга ҳукм ўтказишмоқчи” деб баён қилди.
Ўзбекистон ФЕТО террор гуруҳининг яширин мақсадини 1996 йилда англаб етганини айтиб ўтган Қодиров, “Бизни улардан Худонинг ўзи асради. Бўлмаса, бизда ҳам турли сиёсий ўйинлар рўй бериши мумкин эди” деди.
“Биз бир-биримиз билан ҳамкорлик ичида бўлишимиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Тўғри, Ғарб Туркиянинг кучли бўлишидан хавотирда, бироқ биз Туркиянинг кучайганидан хурсандмиз. Ташқаридан Туркия учун “авторитар, диктатура давлати” деб айтилаётган бўҳтонлар Туркия учун умуман мос эмас. Ғарб Туркия ҳақида “шариат давлатига айланмоқда, авторитар, диктатура тузуми бор” деяпти. Бунинг нотўғри эканини англаш учун бу ўлкага келиб, кўчадаги ҳаётни бир кўриш кифоя” деган фикларни билдирди Улфат Қодиров.

Биз Twitterда