Ўзбекистон Наманганда Германия билан ўйнайди!!!

 
2019 йил 23 май куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ажойиб халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Германия футбол ассоциацияси ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда Vodiymedia’нинг ўз манбалари хабар берди.
Германиялик ёш юлдузлар Наманганга  ўйиндан икки кун олдин етиб келишади.  Бундестим аъзолари учун ўйиндан бир кун олдин Ахсикент ёдгорлигига зиёрат ҳам режалаштирилган.
“Марказий” ўйингоҳ 23 май куни байрамона тус олади. Халқаро беллашувларни соғиниб қолган наманганлик мухлислар ўйингоҳни тўлдиришлари табиий.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига омад тилаймиз!

Биз Twitterда