Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон вице-чемпиони бўлди!

1-8 апрель кунлари Италиянинг Сполето шаҳрида ҳаваскор шахматчилар ўртасида “World Amateur Chess Championship 2017” жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Дунёнинг 30 дан ошиқ мамлакатидан 69 та шахматчи иштирок этган жаҳон чемпионатида ФИДЕ рейтингида “0” баллга эга бўлган, мусобақада сўнгги рақамли иштирокчи сифатида қатнашган юртдошимиз Бекзод Нурматов кумуш медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси хабар бермоқда.
 
 
Қизғин курашлар бой тарзда ўтган баҳсларда Бекзод 9 марта дона суриб, уларнинг еттитасида ғалаба қозонди. Бу эса унга ҳаваскорлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаши учун етарли бўлди. Унга махсус кубок ва пул мукофоти топширилди.

Биз Twitterда