Ўзбекистон Ички ишлар вазири энди бир йилда икки марта Олий Мажлис Сенатига ҳисобот беради

ФОТО: https://www.gazeta.uz
 
Бугун, 2017 йилнинг 27 майида Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги, ўнинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини тубдан оширишга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилди.
Ялпи мажлисда сенаторлар бир қатор халқаро шартномалар ва конвенцияларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни ҳам кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, Сенат аъзолари қабул қилган янги қонун талабларига кўра,  Ўзбекистон Ички ишлар вазири энди бир йилда икки марта Олий Мажлис Сенатига ҳисобот беради. Бу ҳақда Регнум хабар берди.
Вазирнинг ҳисоботи Ички ишлар органлари фаолияти, хусусан жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларни қамраб олади.

Биз Twitterда