Ўзбекистонда синовларсиз тан олинадиган хорижнинг 500 та энг яхши Олий ўқув юртлари рўйхати эълон қилинди. Унда Россиянинг 13 та, Қозоғистоннинг 3 олийгоҳлари мавжуд

Ўзбекистонда хорижнинг 500 та энг яхши Олий ўқув юртлари дипломлари синовларсиз тан олиниши ҳақида берган хабаримиздан сўнг, ушбу рейтингдан жой олган олий таълим муассасалари рўйхатига қизиқиш кучайди.  
 
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги “Хорижий давлатларда  таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорига ижроси юзасидан 12 апрель куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма фармойиши қабул қилинди.
халқаро тан олинган ташкилотлар - ARWU -  The Academic Ranking of World Universities, THE - Times Higher Education, QS - Quacquarelli Symondsларнинг ОТМлари рейтинги тасдиқланди.
Унда Россиянинг 13 та, Қозоғистоннинг 3 олийгоҳлари мавжуд
Россия:
- М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети (QS: 108, ARWU: 87, THE: 188)
- Санкт-Петербург  давлат университети (QS: 258, ARWU: 301-400, THE: 401-500)
- Новосибирск давлат университети (QS: 291, ARWU: 401-500, THE: 401-500)
- Н. Э. Бауман номидаги Москва давлат техник университети (QS: 306)
- Москва физика-техника институти (QS: 350, THE: 301-350)
- Москва давлат халқаро алоқалар институти (QS: 350)
- Санкт-Петербург ахборот технологиялари, механика ва оптика миллий тадқиқот университети (THE: 351-400)
- Томск давлат университети (QS: 377)
- Томск политехника университети (QS: 400)
- «МИФИ» миллий тадқиқот ядро университети  (QS: 401-410, THE: 401-500)
- Қозон федераль университети (THE: 401-500)
- «Иқтисодиёт олий мактаби» миллий тадиқиқот университети (QS: 411-420, THE: 401-500)
- Петр Биринчи Санкт-Петербург политехника университети (QS: 411-420)
 
Қозоғистон:
- Ал Форобий номидаги Қозоқ миллий университети (QS: 236)
- Л.Н. Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети (QS: 345)
- К.Сатпаев номидаги Қозоқ миллий техника университети  (QS: 411-420)
 
Ушбу ташкилотлар рейтингида 500 таликдан ўрин олган ОТМ рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

ARWU (pdf) -  The Academic Ranking of World Universities;

THE (pdf) - Times Higher Education;

QS (pdf)- Quacquarelli Symonds.

 

Биз Twitterда