Ўзбекистондан Мисрга учган биринчи парвоз йўловчилари Шарм аш-Шайхда атиргуллар билан кутиб олинди

 
22 октябрь куни Ўзбекистондан Мисрга учган биринчи тўхтовсиз парвоз Шарм аш-Шайх курорт шаҳрига етиб борди. 188 нафар йўловчидан иборат Boeng-767 русумли ҳаво лайнери собиқ иттифоқ мамлакатлари туристларининг севимли дам олиш шаҳри бўлган Шарм аш-Шайхга  парвозни 5,5 соат мобайнида амалга оширган.
22 сайёҳлик агентлиги вакилларини ҳам ўз ичига олган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолёти йўловчиларини кутиб олганлар орасида Шарм аш-Шайх аэропори директори, генерал-майор Хоссам Тамбур, Жанубий Синай вилояти туризмни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ислам Набил ҳам ҳозир бўлдилар.
Учиб келган йўловчиларга ҳурмат рамзи сифатида араб атиргуллари совға қилинди.

Биз Twitterда