Ўзбекистонда илк маротаба: «Ишчи вазиятда амалий кўргазма!»

 
2019 йилнинг 3-5 апрель кунлари DİMAX савдо-кўргазма бизнес марказида UzbekBuild ўзбек-турк қурилиш кўргазмаси бўлиб ўтади. Қурилиш вазирлиги, ССП, ЎзЛиДеП, ҳамда MUSIAD’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси қўллаб-қувватлаши асосида уюштирилаётган кўргазма Ўзбекистонда илк марта ташкил этилмоқда.
«DIMAX SANOAT SAVDO-KO‘RGAZMA BIZNES MARKAZI» ва BOĞAZİÇİ İHTİSAS FUARCILIK LİMİTED ŞİRKETİ ҳамкорликда UzbekBuild қурилиш ускуналари, техникалари ва қурилиш материаллари кўргазмасини ўтказади. Мазкур кўргазманинг яна бир эътиборли жиҳати, кўргазма ишчи вазиятда саноат зонасида ташкил этилаётганидир.
Хўш, Uzbekbuild кўргазмасида қандай маҳсулотлар намойиш этилади?
Туркиянинг қурилиш индустрияси соҳасидаги 40 дан ортиқ етакчи компаниялари иштирок этадиган кўргазмада бетон заводлар, асфальт заводлари, кўтарма кранлар, экскаваторлар, грейдерлар, юклаш машиналари, майдаловчи-сараловчи ускуналар, брусчатка ва сплитер блоклар ишлаб чиқарувчи ускуналар, махсус қурилиш техникаларига эҳтиёт қисмлари, қозиқлар (сваи)ни урувчи бурғилаш техникалари, бетоннасослар, бетонаралаштирувчи транспорт воситалари кабилар намойиш қилинади.
Бундан ташқари, қурилиш буёқлари, металлга ишлов бериш қурилмалари, электр ёритқич жиҳозлари ва ускуналари, ёритқич устунлари, иситиш тизими, совутиш ва ҳаво айлантириш тизими, кранлар, йўл тўсиқлари, юк ва йўловчи кўтаргичлари, ишлов бериш учун декоратив материаллар, меъморчилик ечимлари, ландшафт дизайни ва кўкаламзорлаштириш воситалари кабилар ҳам кўргазмага келганлар эътиборига ҳавола этилади.
4 апрель куни кўргазма доирасида 14:00-17:00да ўзбек-турк тадбиркорлари ўртасида икки томонлама В2В корпоратив учрашувлар ташкил этилади. Таъкидлаш ўринлики, кўргазмага кириш мутлақо бепул.
Кўргазмада иштирок этишни, ўз маҳсулотларини намойиш қилишни истаган ташкилотлар www.uzbekbuild.com/b2b сайтида ёки +998903524200 рақамига қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтишлари мумкин. Шу билан бирга, DİMAX савдо-кўргазма бизнес марказига кираверишдаги рўйхатхонада қайддан ўтиш имконияти мавжуд.
Кўргазма доирасида, шуниндек, Ўзбек-Турк қурилиш бизнес форуми ҳам бўлиб ўтади. У 2019 йил 3 апрель, кўргазма очилиш кунида ташкил этилади. Мазкур форумда бетон, асфальт ва инерт материаллар ишлаб чиқаришнинг энг янги замонавий технологиялар ҳақида маълумотлар берилади ҳамда икки мамлакатнинг қурилиш соҳасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинади.
 
 
Кўргазма ҳамкор ташкилотчиси Утку Бенгисунинг қайд этишича, у Тошкентда кўргазмани ташкил этиш учун DİMAX савдо-кўргазма бизнес марказини бежизга танламаган. Тошкент Халқа автомобил йўлига ёндош ҳудуддаги саноат зонаси яқинида қурилиш материаллари сотиладиган йирик бозор ҳам жойлашган. Шу йўл билан қурилиш материаллари ва маҳсулотлари сотувчилар ҳамда тадбиркорларга манзилли етказиш имкони тақдим этилади.
Кўргазмага 3 кун мобайнида кириш мутлақо бепул бўлиб, 10:00-18:00 оралиғида ташриф буюриш мумкин.
Кўргазма ҳақида батафсил маълумотни www.uzbekbuild.com сайтида ёки t.me/Qurilishkorgazmasi Telegram каналида олиш мумкин.
 
Қисқача маълумот:
  • Қурилиш техникаси, ускуналари ва материаллари кўргазмаси.
  • 2019 йил 3-5 апрель, 10:00-18:00.
  • Манзили: Тошкент шаҳри, DİMAX савдо-кўргазма бизнес маркази (Учтепа тумани, ТХАЙ, Саноат худуди 5).
  • 4 апрель - В2В учрашувлар: 14:00-17:00
  • Кириш бепул.
  • Тел.: +998903524200
  • Электрон почта: info@uzbekbuild.com
  • Реклама ўрнида

Биз Twitterда