Ўзбекистон буюртмаси бўлмиш Talgo-250 тезюрар поезди Санкт-Петербург портига келтирилди

UCL Holding таркибига кирувчи "Санкт-Петербург денгиз порти" компанияси  "Ўзбекистон темир йўллари" учун аталган Talgo-250 тезюрар поездини қабул қилиб олди. Испанияда маҳсулоти бўлмиш поезд Бильбао шаҳридан келтирилди. Бу ҳақда холдинг расмий сайтида маълумот берди.
 
 
Поезд Finnlines – Finnwaw линияси пароми билан 2-порт терминалига етказилган. Поезд паром-причал-рельс схемаси бўйича туширилган.
Бу Talgo-250 поезди 67 тонналик иккита локомотив ва 14 тоннадан 18 тоннагача бўлган 11 та вагондан иборат. Поезднинг узунлиги 183 метрни, оғирлиги 350 тоннани ташкил қилади. Вагонлардан 6 таси эконом синфга, 2 таси биринчи синфга, 2 таси VIP синфга тегишли ва битта вагон-бистро бор.
Talgo-250 божхона тартиботидан ўтгач, Металлострой станцияси депосига текширувдан ўтиш ва қурилмаларни созлаш учун олиб кетилган. Санкт-Петербургдан поезд тепловоз ёрдамида Ўзбекистонга етказилади.
"Ўзбекистон темир йўллари" 5 йилдан кўпроқ вақтдан бери Talgo компаниясининг 4 та бош ва 18 та йўловчи вагонини эксплуатация қилиб келмоқда. Бу поездлар қадимий шаҳар номига "Афросиёб" деб аталган ва Тошкент-Қарши йўналиши бўйича йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Янги поездлар Тошкент-Бухоро юқори тезликдаги линиясида ҳаракатланади. Поезд қатнови бошлангандан кейин йўловчилар ва юкларни ташиш вақти тахминан 2 соатга, эксплуатацион харажатлар 30 фоизга қисқаради.

Биз Twitterда