«Ўзбекистон-Туркия» дўстлик жамиятига Анвар Шарапов янги раис этиб тайинланди

Article
«Ўзбекистон—Туркия» дўстлик жамиятининг навбатда мажлисида долзарб масалалар муҳокама қилинди. Унинг якунида жамиятга янги раис ҳам тайинланди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Дўстлик жамияти аъзоларининг йиғилиши 11 апрель куни Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан маданий ва маърифий алоқалари ва дўстлик жамияти кенгашининг раиси ҳамда унинг ўринбосари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар Жамиятнинг фаолияти, жумладан унинг сўнгги акцияларидан бири — Ўзбекистон туризм саноати вакиллари ушбу ташкилот билан биргаликда 2016 йил 28—31 январь кунлари Истанбулда бўлиб ўтган «ЭММИТТ—2016» сайёҳлик кўргазмасида иштирок этгани ҳақида гапирди. Жамият фаолияти икки давлат ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни ривожлантиришга қаратилгани алоҳида таъкидланди.
Якунда «Ўзбекистон-Туркия» дўстлик жамияти янги раиси сайлови бўлиб ўтди. Жамият аъзолари, унинг бошқарув ва тафтиш комиссияси бир овоздан Анвар Шарапов номзодини танлади.

Биз Twitterда