Юлдуз ва Адизнинг "Ҳамроҳ"лиги 6500 долларга тушди

Сизларга ваъда берганимиздек, ушбу материалимиз орқали "Ҳамроҳ" фильмидаги актёрлар жамоаси учун тўланган гонорарлар ҳақида маълумот берамиз. Бош қаҳрамонлар - Юлдуз ва Адиз Ражабозларнинг Ҳамрох"лиги 6500 долларга тушди. 
Катта экранларда қўйилиши кутилаётган “Ҳамроҳ” фильмидан киноактёрларимизнинг олган гонорарлари томошабинларни қизиқтираётган бўлса ажаб эмас. Карим Мирҳодиев фильмдан 4200 АҚШ доллари ишлаб топган бўлса, Адиз Ражабов ҳам бу борада катта маблағни қўлга киритди. Адиз 4000 АҚШ долларига эга бўлди. Юлдуз Ражабова рейтингнинг учинчи поғонасида – 2500 доллар соҳибасига айланди. Бобур Йўлдошевга эса 1100 доллар тегди, деб ёзади Намньюс.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Юрак йиғлар” фильми продюсери Миршод Ражабов “Ҳамроҳ”нинг яратилишига ҳам яқиндан ёрдам берди. Фильмнинг муваффақиятли чиқишида Акром ва Миршод Равшаннинг ижодий ҳамкорлиги, маънан бир-бирларини қўллаб-қувватлаганликлари сабаб бўлди. 

Биз Twitterда