Ёзувчилар уюшмасида ҳам ислоҳотлар бошланади!

Article
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган устувор вазифаларга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради ЎзА. 
Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалар фаолиятини янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди. 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов ва бошқалар ижод аҳли ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлади
Адибларимиз мамлакатимизда юз бераётган тарихий ўзгаришларни, Ватанимиз обрўсини улуғлаётган юрт фарзандлари жасоратини ўз асарларида тараннум этишга ҳаракат қилмоқда. 2016 йилда пойтахтимизда яшаб ижод қилаётган юзга яқин таниқли адиблар вилоятларда ижодий сафарларда бўлди. Улуғ аждодларимиз Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди, Мустақиллик байрами, ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун, Конституциямиз қабул қилинганининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан мамлакатимиз ҳудудларида ташкил қилинган адабий учрашувлар, анжуманлар, тарғибот тадбирларида ёзувчи ва шоирлар фаол қатнашганликлари таъкидланди. 

 

Биз Twitterда