Японлар олтин олиш йўлини топишди

Article
Япония ҳукумати аҳолига яроқсиз, эски смартфон, планшет ва бошқа техника воситаларини топширишни таклиф қилаётир. Улардан 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилган Олимпия ўйинлари учун медаль тайёрлаш мақсад қилинган. Мутахассисларнинг таъкидлашича,  кимёвий жараёнлар  ёрдамида улардан олтин, кумуш ишлаб чиқса бўлади.
Шу орқали ёзги Олимпия ўйинлари харажатларини қисқартириш кўзда тутилган. Аҳолининг ихтиёрий тарзда яроқсиз бўлиб қолган эски смартфонлар ва бошқа уй-ашё анжомларини топшириши натижасида ташкилий қўмита 8 тонна металл йиғишни режалаштирмоқда. Уларни қайта ишлаш орқали тилла, кумуш ва бошқа қимматбаҳо металлар ажратиб олинади. Бу орқали 2 тонна металл ишлаб чиқарилиб, 5 минг дона медаль тайёрланади.
Эски аппаратларни йиғиш пунктлари ўлканинг барча ҳудудларида, апрель ойидан бошлаб ишлай бошлайди. Олимпиада эса 2020 йилнинг июль ойида бўлиб ўтади.

Биз Twitterда