WBC, WBO, IBF, камарларни тайёрла: Осиё чемпиони Гўзал Исматова келяпти! (+Финал ғалабаси видеоси)

 
Сўнгги йилларда ўз тараққиётида катта сакрашга эришган Ўзбек боксида, йигитларимизнинг зафарли юришлари, оламшумул ғалабалари ёнига аёллар ва қизларимизнинг ҳам халқаро бокс майдонидаги йирик муваффақиятлари қўшилмоқда.
2-8 ноябрь кунлари Вьетнам пойтахти Хошиминда аёллар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. +81кг вазн тоифасида жангларда иштирок этган боксчимиз Гўзал Исматова ҳал қилувчи тўқнашувда вьетнамлик Ти Оан Нхи Транга қарши рингга чиқди.
Жанг якунларига кўра боксчимиз рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.
 

Рақибни кучсиз деб ўйламанг, бунгача бўлиб ўтган ярим финалда вьетнамлик спортчи қозоғистонлик жаҳон чемпиони Ляззат Кунгейбаевани мағлуб этганди. Мана сизга Ўзбек боксининг янги юлдузи!
Дунё бўйича аёллар профессионал боксида 4 та версияда жаҳон чемпиони аниқланади. Шулардан WBC ва IBF версияларида оғир вазнда жаҳон чемпиони камари соҳибасиз турибди. WBO версиясида мексикалик Гўзал Исматовадан кучли бўлмаган Александра Хименес Аяла 2016 йилдан бери олтин камарга эгалик қилиб келади. Аёллар боксида +81 кг вазнда дунёнинг ҳар уч версиясида Олтин камарларнинг Ўзбекистонга келадиган куни яқинга ўхшайди.  
Вьетнамдаги Осиё чемпионатида шунингдек, Ёдгорой Мирзаева ва Эъзозахон Мелиевалар бронза медали соҳибига айландилар.
 
 
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида боксчи қизларимизни кутиб олиш маросими ўзига хос тантана шаклини олди. Бокчсиларимизга бўлган бундай катта эътибор, Ўзбекистон бокс давлати эканининг яна бир исботи бўлди.
 
 
Энди спортчиларимиз 2018 йил ноябрда Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликка киришишади.

Биз Twitterда