Vodiymedia.uz раҳбари «Энг улуғ, энг азиз» танловининг Наманган вилоят босқичи ғолиби бўлди

Foto: Раҳмонжон Мамадалиев
 
Наманган шаҳри марказидаги “Уч фаввора” хиёбонида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловининг Наманган вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
"Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида ўтказилган танловда вилоят ҳудудида яшаб ижод қилаётган ёзувчи-шоирлар, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари, мусаввирлар, халқ амалий санъати вакиллари ҳамда фотограф ва дизайнерлар қатнашдилар.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси Исфандиёр Латипов, Ўзбекистон Бадиий академиясининг раиси Акмал Нур, «Ўзбекистон» нашриёти директори Қаҳрамон Маҳкамов, вилоят мутасадди ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.
 
Foto: Раҳмонжон Мамадалиев
 
Тадбирни вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Пахридин Маткаримов кириш сўзи билан очди.
Сўнгра «Энг улуғ, энг азиз» танловининг Наманган вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш бошланди.
Vodiymedia.uz интернет нашри раҳбари Дилмурод Жумабоев, танловнинг «ОАВ сифатида давлат рўйхатига олинган веб-сайтлар ходимларининг журналистик ишлари» номинацияси бўйича ғолиб бўлди ва биринчи даражали диплом билан тақдирланди.
 
Foto: Раҳмонжон Мамадалиев
Қуйида танловнинг бошқа йўналишлардаги ғолиблари билан танишинг:
 
«Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари» номинациясида:
  1. «Репетитор» газетаси муҳаррири Гулчеҳра Муродова
  2. «Халқ иродаси» газетаси муҳаррири Хуршидбек Файзиев
  3. «Наманган садоси» газетаси муҳаррир ўринбосари Орифжон Жўраев
«Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари» номинациясида:
  1. Бахтиёр Исоқов
  2. Исоқжон Нишонов
  3. Манзура Абдуллаева
«Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари» номинациясида:
  1. Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси вилоят бўлими дизайнери Музаффар Мамажанов
  2. Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Дилшодбек Ваҳобов
  3. Наманган муҳандислик-технология институтининг талабаси, фотограф Ҳамдамжон Мамадалиев
«Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари» номинациясида:
  1. Вилоят телерадиокомпанияси директор ўринбосари Икром Содиқов
  2. «Менинг юртим -5» телеканалининг вилоят мухбири Темурмалик Воҳидов
  3. Вилоят телерадиокомпанияси радио гуруҳининг 1-тоифали сухандони Анвар Шералиев
«Кино санъати асарлари» номинациясида:
  1. «Namangantoday.uz» студияси бош муҳаррири Санжарбек Ҳамидов
  2. Бадиий фильмлар режиссёри Бахтиёр Носиров
  3. Продюссер Шуҳрат Акралов
Муаллиф: Улуғбек Рўзиматов

Биз Twitterда