Водий журналистлари Андижонда: жамоатчилик назорати ва ОАВ

Андижонда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг бажарилиши устидан кенг жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, олимлар, ушбу вилоятлар Кенгашлари депутатлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлимлари вакиллари иштирок этди.
– Тадбирда жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, бу борада соҳа ходимларининг касбга оид билим ва малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди, – дейди Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Абдулазиз Абдуллаев. – Ҳаракатлар стратегиясининг мақсад ва вазифалари, мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш борасида қатор вазифалар белгилиб олинди.

Биз Twitterда