ВИДЕО: Эрдоған Шавкат Мирзиёевни Президент Саройи киришида қарши олди

 

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған таклифига биноан Туркия Республикасига расмий ташриф билан борган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташрифнинг биринчи куни маҳаллий вақт билан соат 16:30 да Анқарадаги Президент Саройига ташриф буюрди.
Шавкат Мирзиёевни Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Президент Саройи киришида биродарона қарши олди. Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари 21 марта тўп отилиши остида янгради. Шавкат Мирзиёев Турк миллий гвардияси аскарларини, “Салом, аскар” деб саломлади. Маросим жойида  тарихда мавжуд бўлган 16 та туркий давлатларнинг байроғи илиб қўйилгани диққатни тортди. Кутиб олиш маросимида Туркия Бош вазири ўринбосари Хакан Чавушоглу, Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоглу, Миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли, Маданият ва туризм вазири Нуман Куртулмуш, Иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи, Анқара ҳокими Эржан Топажа, Президент аппарати бош секретари Фахри Касирга, Президент матбуот хизмати раҳбари Ибраҳим Калин ҳозир бўлдилар.
Энди икки давлат раҳбарлари ўртасида 45 дақиқага режалаштирилган яккама-якка музокара бошланди.

Биз Twitterда