Вазирликда ишламоқчимисиз, марҳамат!

Article
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни стратегик режалаштириш ва ахборот технологияларининг конвергенсияси бўлимига ҳамда тизимидаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг Стратегик режалаштириш ва прогнозлаш департаментига мутахассисларни ишга таклиф этади.
Номзодга белгиланган асосий талаблар:
- ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиёт, менежмент, молия ёки бошқарув соҳасида олий маълумотга эга бўлиши;
- бўлим бошлиғи лавозимига ахборот-коммуникация технологиялари, менежмент, иқтисод соҳаларида камида 5 йил, бош мутахассис лавозимига камида 3 йил, етакчи мутахассис лавозимига камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлиши; 
- бўлим бошлиқлари лавозимларига маъмурий ва корпоратив бошқарувида билим, тушунча ва амалий тажрибага эга бўлиши;
- мутахассис лавозимларига инновацион таклифларни киритиш ҳамда креатив фикрлайдиган сифатларга эга бўлиши;
номзодларнинг чет тилларини билиши қўллаб-қувватланади, деб эълон беради вазирлик ахборот хизмати.

Биз Twitterда