Вазирлар Маҳкамаси Қарори: 2018 йили Наманган вилоятининг 7 туманида пахтага бирорта ҳам ҳашарчи жалб этилмайди!

 
Вазирлар Маҳкамасининг “2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, вилоятлардаги айрим туманларда пахта ҳосили фермер хўжаликларининг ўз имкониятлари билан (ҳашарчиларсиз) териб олиниши белгиланди.
2018 йил 30 августдаги 703-сонли бу Қарорнинг иловасида кўрсатилганидек, Наманган вилоятининг Косонсой, Тўрақўрғон, Чуст, Наманган, Чортоқ, Уйчи ва Норин туманларида 2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ёрдамчи кучларисиз (ҳашарчиларсиз) амалга оширилади.
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Бош Вазирининг ўринбосарлари Зойир Мирзаев, Жамшид Қўчқоров, Азиз Абдуҳакимов, Нодир Отажоновга, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси вазифасини бажарувчи Актам Ҳаитовга ҳамда вилоят ҳокимларига юклатилди.

Биз Twitterда