Ватанабэ 200 метрга брасс усулида сузиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Article
Бугун Токиода ўтказилган турнирда оламшумул воқеа содир бўлди. Япониялик сузувчи  Иппэй Ватанабэ  200 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.   
 19 ёшли спортчи бу масофани  2 дақиқаю 06,67 сонияда босиб ўтиб, ғалабага эришди. Шу тариқа у ўз ҳамюрти Акихиро Ямагутига тегишли юқори натижани янгилади.  2012 йилда Ямагутига худди шу услубда сузишни 2 дақиқаю 07,01 сония бажарганди. 

Биз Twitterда