Ваколати якунланаётган Алмазбек Атамбаев Тошкентга келмоқда. Сиёсий ўзгаришлар арафасидаги ташриф Қирғизистон учун муҳим аҳамиятга эга

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ташрифга тайёргарлик тегишли давлат идоралари томонидан бошланган, деб хабар бермоқда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига таянган ҳолда 24.kg нашри
Маълумотларга кўра, чегара масалалари бўйича ишчи гуруҳлар режага биноан музокараларни давом эттиришмоқда. Ташрифнинг аниқ санаси ҳозирча ошкор этилмаган.
Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга 2016 йилнинг 24 декабрь куни ташриф буюриб, Самарқандда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашганди.
Президент Атамбаевнинг президентлик ваколати бу йил ниҳоясига етади. 2017 йил 19 ноябрида Қирғизистонда президентлик сайловлари ўтказилади. Атамбаев иккинчи бор номзодини қўймаслиги ҳақида баёнот берган. Шу боис Тошкент ташрифи унинг президент сифатидаги Ўзбекистонга қилган сўнгги сафари бўлиши мумкин. Ташриф чоғида икки давлат ўртасида муҳим масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Биз Twitterда