Ўзбекистон Қимматли қоғозлар марказига янги раҳбар тайинланди

Article
Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига янги раҳбар тайинланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 январдаги №32-сонли қарорига мувофиқ Шокиров Бахром Асқаралиевич Марказ бош директори вазифасида иш бошлади. Баҳром Шокиров янги лавозимга тайинлангунга қадар 2015 йилнинг июлидан бери Марказнинг Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармасига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Юртимизда қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва бошқариш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда вазирликлар, идоралар, маҳаллий бошқарув органларининг, профессионал ва нопрофессионал қатнашчиларнинг, уларнинг бирлашмалари (уюшмалари)нинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини мувофиқлаштириш Марказнинг асосий вазифа ва фунциялари ҳисобланади.
 Марказнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва маҳаллий бошқарув органлари, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг фуқаролари томонидан бажарилиши мажбурийдир.

Биз Twitterда