Ўзбекистон - Саудия Арабистони: ҳамкорликнинг янги уфқлари очилмоқда!

2017 йил 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аш-Шая билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Абдулазиз Комилов саудиялик ҳамкасби Одил Ал Жубайр билан. 2016 йил 27 июль, Саудия Арабистони. 
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболларига урғу берилди.
Турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби бўйича ҳам фикр алмашилди.

Биз Twitterда