Ўзбек-Қозоқ чегарасида дала ишлари қачон ўтказилади?

Article
2017 йилнинг 27 февраль – 3 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мажлис давомида икки давлатнинг Ҳукумат делегациялари томонидан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараларини демаркация қилишга оид ҳужжатларни тайёрлаш давом эттирилди ва 2017 йилнинг биринчи ярмида дала ишларини ўтказиш жадвали келишилди. Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.

Биз Twitterда